3:42

Икки аёл жанги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Бугун Муқаддас Каломда воқеалари келтирилган икки аёл, аниқроғи опа-сингилларнинг ҳаёт жанги ҳақида суҳбат олиб боришга қарор қилдик. Бу жангни ёритиб бериш асносида бизга Худованд нималарни ўргатишига диққат қиламиз. Роҳила билан Леаҳнинг воқеаси ҳаммамизга жуда яхши таниш, шундай эмасми? Энди уларнинг турмуш қургандан кейинги ҳолати қандай бўлганига диққатимизни қаратамиз. Роҳила телба бўлаётган эди. Эри уни кўпроқ севишини, Ёқубнинг Леахга уйланишни истамаганини, отасининг ғирромлиги сабабли унга уйланганини биларди. Шунга қарамай, Худо Леахга ўғиллар бераётган, Роҳилага эса бермаётган эди. Ўша даврда, агар хотин кишининг аёл хизматкори, чўриси, қули бўлиб, эри ўша чўриб билан яқин алоқада бўлса, ўша чўрининг тўнғич фарзанди хотинга тегишли бўларди. Бизнинг аҳлоқий меёрларга кўра бу дахшат.

Narrator 2 Бу нарса ўша даврнинг меёрларига хос эди, бу билан Худо буни тасдиқлаб, бунга рухсат берган, демоқчи эмасман. Роҳила эрига шундай дейди, “мадомики биологик томондан мен сизга фарзанд беролмас эканман, чўрим Билҳа орқали қонуний фарзандли бўламан”. Иброҳим ҳақида айтиб ўтганимиздек, кўпчилик эркаклар, ҳатто ўзларини художўй деб ҳисоблаганлари ҳам, Ёқуб унчалик ҳам художўй эмасди, жинсий алоқадан иборат бўлган режаларга ёки бошқа аёллар билан яқин алоқада бўлишга мойил бўлишган. Шундай қилиб, Ёқуб бу режага рози бўлади ва аниқки, чўри қиз фарзандли бўлади. Роҳила чақалоққа Дан деб исм қўяди. Бу воқеа яна такрорланади. Туғилган чақалоққа Нафтали деб исм беришади. Ибтидо 30 боб 8 – оятгача Леахнинг тўртта, Роҳиланинг иккита ўғли бўлганини кўриш мумкин. Бу иккала ўғил ҳам Роҳиланинг қонуний ўғиллари ҳисобланади. Бироқ ўттизинчи бобда баъзи нарсалар содир бўла бошлайди.

Narrator 1 Ёқубнинг Леах ҳамда Роҳиланинг чўрисидан туғилган олтинчи фарзандидан кейин баъзи ғалати нарсалар содир бўлади. Ўшанда буғдой ўрими вақти эди. Бу Ибтидо 30 боб 14 – оятда берилган. Леахнинг тўнғич ўғли буғдой ўрими бўлаётган жойда юрган эди. У онаси учун бир ўсимлик топиб келади, биз бу ўсимликни меҳригиё деймиз. Бу кам учрайдиган нарса эди. Унинг барглари йирик бўлиб, илдизи сабзига ўҳшайди. Ўша даврнинг одамлари бу ўсимлик аёлларга фарзандли бўлишида ёрдам беради, деб ишонишган. Мана шу сабабдан худди тақинчоқдек бу ўсимликнинг бозори чаққон, ҳаридогир бўлган. Рубен онаси Леахга шу ўсимликни олиб келади. Роҳила эса бундан ҳабар топади. 14 – оятда Роҳила Леахга “бу ўсимликни мен билан бўлиш” деб айтади. Леах учун бу ҳақоратли талаб эди. “Мен аллақачон эримни сен билан бўлишдим. Энди бу меҳригиёларни ҳам сен билан бўлишишимни истайсанми?” деди у.

Narrator 2 Аниқки, никоҳдан кейин ўша пайтгача Ёқуб ҳар бир тунни Роҳила билан ўтказаётган эди. Леаҳга эса эътибор бермаётган эди. Бу жирканчли, худди оилали инсонларнинг фоҳишабозлик қилишига ўхшайди. Роҳила Леаҳга шундай дейди: “Агар менга бу меҳригиёларни берсанг, Ёқуб тунни сен билан ўтказишига руҳсат бераман”. Ёқуб “розиман” дейди. Келинг, шу жойда бир муддат тўхтаймиз. Бу воқеалар бугунги кун аҳлоқ нормаларига мутлақо тўғри келмайди. Бу Муқаддас Калом аҳлоқ нормаларига ҳам тўғри келмайди. Аммо Худованд Унинг нажоти инсоннинг ҳатти ҳаракатларига эмас, Ўзининг иноятига асосланганини кўрсатмоқчи. Муқаддас Каломдаги буюк ва Худо томонидан танланган одамларнинг ҳаётига қарасангиз, биздан ҳеч ҳам фарқ қилмайдиган оддий одамлар, ҳатто уларнинг баъзи ишлари бизникидан ҳам ошиб тушади. Бу воқеанинг давомини кейинги суҳбатларимизда эътиборингизга ҳавола этамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top