3:30

Сиз кимнинг авлодидансиз?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳар бир инсон аслида кимнинг авлоди эканини билишни истайди. Шуни билган ҳолда, бугунги суҳбатимизни шу мавзуда олиб боришга қарор қилдик. Бугунги кун тиббиёти юзлаб касалликлар ва шу дардларга мойиллик ҳолати наслдан-наслга ўтишини аниқлади. Аждодларимиз қиз узатаётганида ёки ўғил уйлантираётганда қуда томоннинг етти авлодини сўраб-суриштирганлари бежиз эмаслиги ҳам энди барчага маълум. Қариндош-уруғлар орасидаги никоҳлар натижасида, шунингдек, айрим авлодлар ирсий қонуниятларга риоя қилмаганликлари боис мутацияга учраган генлар билан зарарланиб оғир наслий хасталикларга дучор бўлмоқдалар. Қуйида қариндош-уруғчиликдан қуда-андачиликка ўтишнинг улкан хатоси бўлган айрим хромосом ва наслий касалликлар ҳақида тўхталамиз. Шерешевский — Тернер дарди қизларда учрайди.

Narrator 2 Дардмандлар пакана, қўл-оёқлари калта бўлиб, кўкраги ўсмайди, ҳайз кўрмайди ва туғмайди. Бироз ақли заиф бўлган бу қизларда бўйин ён териларининг қанотсимон кенгайиши кузатилади. Шизофрения (телбаворлик) кўп учрайдиган, оғир руҳий дард. Касалликда кучли бош оғриғи, ҳолсизлик, сержаҳллик, уйқу бузилиши каби белгилар бўлади. Беморларда мавжуд бўлмаган овозни эшитиш, йўқ ҳидларни сезиш пайдо бўлади. Фикрлашнинг бузилиши, пойинтар-сойинтар суҳбатлашиш, алаҳсираш каби оғир руҳий ҳолатлар ушбу дардда кўп учрайди. Миопатия оғир насл касаллиги бўлиб, мушакларнинг қовжираб — ориқлаб кетиши билан ифодаланади. Мушаклар қуриб кетиши боис беморлар ҳаракати бузилади. Чаноқ ва елка мушаклари зарарланганлиги туфайли бемор икки томонга чайқалиб «ўрдак юриш» қилади.

Narrator 1 Мазкур дард билан оғриган беморларда ҳаракат сусайиши, тез чарчаш, кейинчалик ҳатто тик тура олмаслик, умуртқа қийшайиши, елкалар осилиб, куракларнинг гавдадан ажралиб қанотга ўхшаб туриши каби асоратлар ҳам кузатилади. Ётган жойидан туриш учун бемор қоринга тўнтарилгач, аввал қўллар билан ерга, сўнгра тиззага тиралиб, аста-секин буюмларга осилиб гавдасини тиклайди. Гемофилия қон ивимаслиги, яъни тўхтамаслиги касаллигида енгил шикастланишларда ҳам тери остига қон қуйилиб моматалоқлар пайдо бўлади. Бу дардга йўлиққанлар учун ҳатто бурун, тиш ва терининг озгина жароҳати ҳам қон тўхтамаслиги туфайли ҳаёт учун хавфлидир. Нанизм — пакана бўйлилик ҳам наслдан-наслга ўтувчи скелет бузилиши натижасида пайдо бўлувчи ҳолат ҳисобланади. Бўй 100-140 см. бўлиб, қўл ва оёқларнинг ҳам калталиги кузатилади.

Narrator 2 Қандли диабет хасталиги модда алмашинуви бузилишининг натижаси бўлиб, қонда қанд миқдори ошиб кетади. Касалликнинг кўп учрайдиган белгиларига тез-тез пешоб қилиш, кўп чанқаш, кўп овқат ейиш, озиб кетиш, тери ва оғиз қуруқлашиши ҳамда камқувватлилик киради. Дард ўз вақтида даволанилмаса, ички аъзоларда кўплаб оғир асоратлар пайдо бўлади.  Бод, яъни подагра касаллигида — қўл ва оёқ бўғимларининг шакли ўзгариб, оғриқлар пайдо бўлади ва ҳаракатланиш қийин кечади. Бу касаллик яллиғланиш туфайли эмас, бўғимларда тузлар йиғилиб қолиши натижасида пайдо бўлиб, дастлаб қўл-оёқларнинг майда бўғимларини шикастлайди. Гентингтон хореяси дарди 30 ёшларга келиб юзага чиқади ва асосан, беихтиёр вужудга келувчи бетартиб ҳаракатлар билан ифодаланади. Бемор ҳаяжонланса, бу ҳаракатлар кўпайиб кетади ва сўзлаш қобилияти бузилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top