MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Агар атрофингизга тазар ташласангиз, кўп одамлар ёлғиз қолишни ёқтирмайдилар. Шунинг учун уйга келишлари билан телевизорни ёки радиони улашади ёки ким биландир гаплашишади. Бошқача айтганда, агар улар ёлғиз қолиб кетсалар “вой Худойим, энди нима бўлади” деб ваҳимага тушиб қолишади. Хўш, сизлар Худодан қўрқасизларми? Айтишим мумкинки “йўқ. У бизни Ундан қўрқишимизни хоҳламайди, балки Унга таъзим қилишимизни истайди. Шунинг учун, Калом Худодан қўрқиш ҳақида гапирганида – буни У Худо бўлгани учун таъзим қилиш керак, деб айтади” деб жавоб берасизлар. Худога турли сабабларга кўра, таъзим қиламиз: ҳаётимизга қийинчиликлар ва муаммолар келганида ёки Худованд ўшандай муаммоларда ёлғиз қўймай, биз тарафда туриб жанг қилганида. Бироқ, энг ёмони шуки, муаммолардан ҳалос бўлганимиздан кейин, Худонинг олдига келиб, тиз чўкиб Унга ҳамду санолар айтишни унутамиз.

Narrator 2 Биз Худонинг фарзандлари сифатида Худо билан ёлғиз вақт ўтказишни ўрганишимиз керак. Бу ҳаётимизда учрайдиган турли қийинчиликлар ва жанглар чоғида Унинг иродасини билиб олишимизга, Ундан мадад ва маслаҳат олишимизга ёрдам беради. Агар Худо шу даражада ажойиб Худо бўлса, ҳаётимда бўладиган курашда У билан ёлғиз вақт ўтказишдан кўра нима учун яна нимадир қилишим керак? Биринчиси, У билан бирга бўлиш учун вақт ажратиш. Иккинчи муҳим нарса – жим туриб эшитиш. Яъни Уни эшитинг, Худо сизга гапиришини кутинг. Унинг сизга гапиришини кутмасангиз, нима учун У билан гаплашмоқчи бўласиз? Кўп одамлар ибодатни ҳаёлингдаги, юрагингдаги нарсаларни Худога айтиш, деб ўйлайдилар. Бу ибодат эмас, ибодатнинг бир қисми холос. Ҳақиқий ибодат – гапириш ва эшитишдан иборат. “Худо менга ҳеч қачон гапирмаган” дейдиганлар топилади.

Narrator 1 Агар сиз Худонинг фарзандларидан бири бўлсангиз, нима учун Худо фақат сизга гапирмасдан ажратиб қўйди? У сизга гапиришни истайди. Яъни, Худо – ҳеч қандай шартларсиз севувчи Шахс сифатида Уни таниб-билишингизни хоҳлайди. У сиз билан яқин муносабатда бўлишни истайди. Бундай муносабатга эришиш учун сиз Унга гапиришингиз керак, бироқ Уни эшитишингиз ҳам керак. У сизга гапиради ва албатта сизни эшитади. Мана шу эшитиш қисми жуда муҳим. У билан ёлғиз вақт ўтказганда, жим туринг. Ўзингиз учун жой ажратинг. Кимдир, менда бўш жой йўқ, дейиши мумкин. Бироқ сизда ҳам жой бор. Ҳаммомга киринг, эшикни қулфланг, тиз чўкиб Худо билан гаплашинг. Бу жой энг яхши жой эмас албатта, бироқ йўқдан кўра яхшироқ. Энг асосийси сизга у ерда ҳеч ким ҳалақит қилмайди. Тўғрими? Нима бўлганда ҳам жой топишнинг имкони бор. Маҳсус жойингиз бўлиши жуда муҳим.

Narrator 2 Бу жой ётоқхонангизнинг бир бурчаги бўлиши мумкин. Худо билан учрашадиган жойингиз сиз учун табаррук жойга айланади. Худо билан учрашадиган жой маҳсус жойга айланади. У жойда ҳаётингизда учраган муаммоларни Худо билан биргаликда ҳал қиласиз. Учинчиси — Худо сизга кўрсатиш учун ҳаётингизга ниманидир қўйса, айтайлик сиз ким биландир келишолмай қолдингиз. Худо яна ниманидир ҳаётингизда бўлишига йўл берди, шунда сиз “Худойим, мен бу нарса учун бу ерда ўтирганим йўқ”, деманг . Агар шундай десангиз, Худо “Шунинг учун Мен шу ердаман. Чунки ғалаба қилишимиз учун, сенинг даражангга тушишимиз учун сендаги ташвишни, сендаги кечирмаслик руҳини, сендаги душманликни ва ғазабни йўқ қилишимиз керак”, дейди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top