3:32

Худонинг никоҳга муносабати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Сизлар билан яна эфир орқали учрашиб турганимиздан бениҳоя мамнунмиз. Бугунги суҳбатимиз яна никоҳ ва оила ҳақида бўлади. Кўпгина художўй инсонлар оилани муқаддас деб билиб, Худонинг совғасидай қабул қилишади. Шунга қарамай, оилаларда тўлиқ Худо истаган оила қандай бўлиши керак деган саволга тўлиқ жавоб йўқ. Икки масиҳийнинг турмуш қуришини Худо истаган оила деб бўлмайди. Бу оиладаги икки инсондан кўпроқ нарсани талаб қилади. Бугунги суҳбатимизда Худованд оилалардан талаб қиладиган нарсалар нима эканини билиб оласиз. Энг аввало улар муносабат қилиш учун яратилганлар. Севги ва муносабат Муқаддас Китобда тилга олинадиган энг асосий мавзулар ҳисобланади. Агар диққат қилиб ўқиган бўлсангиз, Ибтидодан то Ваҳий китобигача бу икки нарса ҳақида ёзилган.

Narrator 2 Бир художўй киши шундай деган экан, “Биз то Яратувчида қўним топиб, ором олмас эканмиз, юракларимиз ором нималигини билмайди”. Бу тўғри. Худованд бизни энг аввало Ўзи билан муносабат қилиш учун яратган. Муқаддас Китобда У билан қандай муносабат қилиш, муносабатни ушлаб қолиш, Унда ором топиш, қандай гаплашиш ва бундан қандай роҳатланиш ҳақида ёзилган. Аммо Худованд У билан ёлғиз муносабат қилишимизни истайдими? У бизга биз билан бирга яшайдиган ва севадиган одамларни берган. Муқаддас Китобда шундай ёзилган: “Ахир, Худо тана аъзоларининг ҳар бирини Ўзи хоҳлаган жойига қўйган. Агар уларнинг ҳаммаси биргина аъзо бўлганда, тана бўлармиди?! Шундай қилиб, тана аъзолари кўп, лекин тана бирдир.” (1 Кор 12:18-20) Агар Худованд бизни имонлилар жамоатида бўлишимизни истаса, бизга Ўзининг иродасидаги турмуш ўртоқларни бермайдими?

Narrator 1 Беради, чунки Худованд бошидаёқ одам Атога момо Ҳавони берган эди. Нега Худованд оила яратишни бунчалик истайди? Бундан Унинг мақсади нима? Бундан бизга нима фойда? Оила ҳар бир жуфт учун жуда муҳим. Менимча бунинг сабабини тушунгандекман. Худованд оила орқали бизни тозалашни, кераксиз жиҳатларимизни олиб ташлашни ва ўзимиз ҳақимизда эмас бошқа биров ҳақида ўйлашга ўргатишни истайди. Ахир ҳар бир оилада эр-хотин бир-биридан фарқ қиладиган икки мустақил одамлар-ку! У оиладаги муносабат орқали бизни Масиҳга ўхшаш қилиб қўймоқчими? Оиладан Худованд истаган нарса фақат муносабат эмас, Худованд шу орқали инсониятни баракалашни режа қилган. Ибтидода оиладан Худонинг учта мақсади борлиги ҳақида ёзилган. Энг аввало оила Худонинг суратида бўлиши керак. “Кейин Худо шундай деди: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин.” (Ибт 1:26).

Narrator 2 Ҳар бир шахс эркак ҳам, аёл ҳам алоҳида Худонинг суратида яратилган. Бироқ турмуш қурган жуфтликлар оилада эр ва хотин сифатида Худонинг суратини кўпроқ кўрсатишларига имкон бор. Унинг иккинчи истаги бу кўпайиш. У шундай дейди: “Худо инсонларга марҳамат қилиб, айтди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар…” Никоҳ эркак ва аёлга фарзанд кўриш учун берилган имкониятдир. Фарзандлар Худованднинг совғаси, аммо улар билан бирга зиммамизга катта жавобгарлик ҳам юкланади. Чунки фарзандларнинг ҳар бирини Унга ўхшаш қилиб тарбиялашимиз керак. Худонинг оилани яратишидан учинчи мақсади бу ҳурмронлик қилиш. У шундай деган:“ ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар”. Бундай қилиш учун яхши бошқарувчи бўлиш, янада тиришқоқлик ва руҳий қудрат ҳам керак. Буларнинг манбаи эса Худо. Нима демоқчи бўлаётганимизни англаётгандирсиз? Баракалла!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top