3:21

Кечиримдан ярашувга

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Суҳбатимиз оила ва унга алоқадар мавзуда экан, оила ичидаги “дока рўмолнинг қуриши” ҳақида сўз очмасликнинг иложи йўқ. “Дока рўмолнинг қуриши”, нима дейсизми? Ахир гап борку: “Эр-хотин уриши, дока рўмолнинг қуриши”, деган. Шуни назарда тутаяпмизда! Оиладаги эр ёки хотин билан бу масалада гаплашиб қолсангиз, улардан тахминан мана шундай жавобни оласиз: “У кечирим сўрайди. Минг марталаб кечирим сўрайди. Биламан, уни кечиришим керак. Бу менинг масиҳийлик бурчим. Аммо ҳар сафар кечирганимдан кейин, бир оз вақт ўзгаргандай бўлиб юрадида, кейин яна ўша аҳвол қайтарилади. У ҳеч қачон ўзгармайди. Борган сари ундан кўпроқ жаҳлим чиқаяпти. Нима қилсам экан?” Бундай ҳолат сизга ҳам танишми? Оилада бир-бирига озор бермаган одам топилмаса керак. Улар ҳар сафар бир-бирларини кечиришга ҳаракат қиладилар.

Narrator 2 Аммо шу билан бирга улар ўзларини алдангандек, ёки ундан фойдаланишаётгандек бир ҳис уйғонади. Уларда ҳам худбин ҳислар бор. Ўша дамда бу ҳислар уйғониб, кечиришга бўлаётган уринишни бекор қилади. Бугун биз нафақат кечириш балки, ярашиш ҳақида ҳам гаплашмоқчимиз. Ярашмай туриб кимнидир кечириб бўладими? Биз ярашишни кечиримдан фарқлашни ўрганишимиз керак. Худованд бизни доим кечиришга ундайди, аммо бу кечирим доим ҳам ярашувга олиб бормайди. Матто Хушхабарида Исо Масиҳ бизга қарата: “Агар сизлар бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизларни кечирмайди”, деб айтади. (Мат 6:14-15) Биз аслида Худонинг кечиримига лойиқ эмасмиз. Кечириш бизнинг Худо билан муносабатимизга боғлиқ бўлса, ярашиш икки ҳафалашган инсоннинг муносабатига боғлиқ. Ярашиш ёки муносабатнинг тикланиши узоқ давом этадиган жараён бўлиши мумкин.

Narrator 1 Чунки ҳафа қилган одам, ҳафа бўлган одамдан узр сўраб, унинг ҳафагарчилиги тарқашини кутиши керак. Афсуски, ҳар доим ҳам бундай бўлмайди. Ҳафа қилган одам кўп ҳолларда айбини тан олмай тураверади. Кечирим берган одам эса, “Мен сени кечирдим, аммо яна сенга ишонишим ва муносабатларимиз яхши бўлиб кетиши учун вақт керак”, дейди. Римликларга 12 боб 17-21 оятлари шу мавзуга тегишли, “Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар, одамлар яхшилик деб билганларни қилишга интилинглар. Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар. Азизларим, ўзингиз учун ўзингиз қасос олманг, балки Худонинг ғазабига йўл қўйиб беринг. …Ёмонлик сизни мағлуб қилмасин, аксинча сиз ёмонликни яхшилик билан мағлуб этинг.”

Narrator 2 Ҳатто биз кечирганимизда ҳам бу ҳафачиликнинг оқибатлари қолади. Худо ҳам бизни кечирганида, гуноҳларимиз оқибатини олиб ташламайди. Аммо кечирилганини, унга яна ишонишларини ҳис қилиш жуда ҳам ёқимли туйғу. Аммо ҳафа қилувчилар, бу қилган ишларининг оқибати яхши бўлмаслигини билиб олишлари керак. Қайта ишончни тиклаш учун сўзларнинг ўзи етарли эмас. Шунга кўра ҳаракат ҳам қилиш керак. Ярашиш учун шунга лойиқ ҳаракатларни қилиш лозим. Ярашиш жараёнининг қанчалик узоқ давом этиши ҳафа қилган одамнинг ҳаракатларига ҳамда ҳафа бўлган одамнинг қанчалик аразчи ёки аразчи эмаслигига боғлиқ. Муқаддас Китобда шунга тегишли бир оят бор, “Эҳтиёт бўлинглар! Агар биродарингиз гуноҳ қилса, унга танбеҳ беринг. Агар тавба қилса, уни кечиринг.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top