3:30

Болаларни ўйлашга ўргатиш керак

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон ота-оналар. Фарзандларимиз бизнинг келажагимиз ва бизнинг юзимиздир. Уларнинг тарбияси, интилишлари оилада нима қадрланишини кўрсатадиган кўзгудир. Бугунги кунда кўпгина болаларнинг фикрлашга бўлган нўноқлиги нафақат ота-оналарни, балки ўқитувчиларни ҳам ўйлантираётган муаммоли масалалардан бири. Ҳўш, нега болаларимиз ўйлашни билишмайди. Болаларимиз вақтининг кўп қисмини идеалдан анча йироқ бўлган мактабда ўтказади. Машҳур активист Уилл Стэнтон болаларни пассив қулоқ солувчилардан ҳақиқий тадқиқотчиларга айлантириш учун мавжуд таълим тизимини ўзгартириш борасидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашган. Уилл Стэнтон (Will Stanton) — ёзувчи ва фаол, умрини таълим тизимини ўзгартиришга бағишлаган. У Education Revolution лойиҳаси муаллифидир.

Narrator 2 Мазкур лойиҳада мавжуд таълим тизими кўриб чиқилган ва болаларни ғоявий таъсирдан озод этиб, улар салоҳиятини ривожлантиришда ёрдам берадиган, болаларга ижодий шахсларга кўрсатиладиган муносабатни шакллантиришда ёрдам берадиган янги модель таклиф этилган. Бугун таълим тизими болаларни ўқитмайди, уларга ғояларни сингдиради. Аслида бу анча вақт давомида содир бўлган. Ўқитувчилар ёшларни ҳақиқатни обрў деб эмас, обрўни ҳақиқат деб қабул қилишга ишонтирадилар. Ўқитувчилар ўқувчилар билан суҳбатлашиш ўрнига уларга сўзлаб беришади. Ўқитувчилар ахборот етказувчиларга айланган. Улар қачонлардир ўз устозларидан эшитганларини такрорлашади. Болалар ўз таълимининг эгаси саналмайди. Бунинг ўрнига уларнинг ақли сақлаш контейнерлари сифатида қўлланилади. Бунга мураккаб, ижодий, қизиқувчан шахслар сифатида қаралмайди.

Narrator 1 Бунинг ўрнига – катта механизмнинг деталлари сифатида муносабат билдирилади. Таълим тизими инсон табиатининг тадқиқ этиш қисмини фильтрлайди, мақсад – тизимга нисбатан норозиликнинг олдини олиш. Тизимга тафаккур эгалари керак эмас. Унга савол берадиган инсонлар керак эмас. Унга бошқариш осон бўлган аҳоли зарур. Мактабда танқидий фикрлашни ўргатиб бўлмайди, деб ҳисоблайдиганлар мавжуд. Суқрот бу фикрни эшитганида жирканиб кулган бўларди. Чунки у шундай деган: “Мен ҳеч кимни ҳеч нарсага ўргата олмайман, мен уларни фақат ўйлашга мажбур қиламан”. Агар мактаб тизимида болаларни тарбиялаш муаммосини ҳал этишни истасак, тайёр жавобларни эмас, саволлар беришни ўрганишимизга тўғри келади. Ҳақиқий билимни тадқиқот жараёнидагина олиш мумкин. Болаларни жавобларни мустақил излашга илҳомлантириш лозим.

Narrator 2 Ўқитувчиларга келадиган бўлсак, улар болаларни фанларни ўрганиш ва шахсий кашфиётларни такомиллаштиришда зарур бўлган восита ва ресурслар билан таъминлашлари лозим. Битта яхши ифодаланган савол чексиз миқдордаги тайёр жавобларга қараганда кишини кўпроқ илҳомлантириши мумкин. Таълим жараёнининг ҳар жиҳатида ўқувчилар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, соғлом баҳсларни рағбатлантириш ва болаларга хулосаларни мустақил чиқариш имкониятини бериш керак. Фалсафанинг мактабларда ўқитилиши аҳамияти тўғри баҳоланмаяпти. Одамларнинг катта қисми худди ғилдиракда айланаётгандек ишлайдиган дунёда вақти-вақти билан ўз истиқболларимизни қайта кўриб чиқиш ва яхлит манзарани кўздан кечиришимиз зарур. Фалсафа бизни ўйлаш, савол бериш, англашга мажбур қилади. Бу кўникмаларсиз инсоният автоучиш режимида ҳаракат қилишда давом этади ва шу тариқа ҳокимиятга эга бўлганлар томонида босим ўтказиш, жабрлаш, озодликдан маҳрум қилишига йўл қўямиз. Биз ўйлашни қайтадан ўрганишимиз лозим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top