4:03

Пулни бошқаришга ўргатиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум меҳрибон ота-оналар. Фарзандли бўлиш осон, аммо уни мукаммал шахс сифатида вояга етказиш жуда қийин. Уларга ҳаётнинг ҳар бир соҳасидан сабоқ бериш керак. Бугунги суҳбат мавзумиз болаларни қандай қилиб моддий маблағга жавобгар қилиб тарбиялаш ҳақида бўлади. Фарздандларимиз истайдиларми, йўқми, пул ҳамма ерда роль ўйнайдиган дунёда туғилшан. Атрофларида солиқлар, кирим-чиқимлар, қарзлар, кредиторлар, инвесторлар ва ҳоказолар бор. Энг ёмони улар Муқаддас Каломга риоя қилмаган ҳолда иш юритади. Мана бу статистик маълумотга диққатингизни қаратинг: ажрашган оилаларнинг 85 фоизи никоҳларининг дарз кетишига моддий муаммолар сабаб бўлганини айтишган. Юқори синф ўқувчиларининг моддий маблағ бўйича билим салоҳияти бор йўғи 42 фоизни ташкил қилар экан. Бутун дунёда ҳар йили бир неча миллионлаб бизнесменлар банкротга учрайди. Муқаддас Калом моддий масалага алоҳида тўхталганми? Албатта.

Narrator 2 Оилалар ва жамоатлар бутунлигича моддий маблағимизни Муқаддас Китоб тамойилларига асосан бошқаришимиз ҳақида ёзилган. Муқаддас Китобда пулга мойиллик ҳақида жуда кўп ёзилган. Пулга ўчлик жуда кўп ёмонликларнинг илдизи ҳисобланади. “Пулпарастлик ҳар қандай ёмонликнинг негизидир. Мана, баъзилар бойлик кетидан қувиб, имондан қайтиб кетдилар ва ўзларини кўпгина азобларга дучор қилдилар.” (1 Тим 6:10) Яна бу дунёда яшаб Худонинг моддий баракасини топган одамларга шундай дейди: “Бу дунёда бойлик топган биродарларга айт, мағрурланмасинлар, бевафо бойликка умид қилмасинлар. Аксинча, умидини Худога боғласинлар. Худо бизга ҳамма нарсани хурсанд бўлишимиз учун саховат билан беради.” Кўп одамлар пул топишга муккасидан кетганлар ва руҳий ҳаёт ҳақида деярли ўйламай қўйганлар. Пулга бўлган муносабатимиз охиратда оёғимиздан чалмаслиги кераклигини, пул бу дунёда Худонинг йўлида яхши ҳаёт кечиришимиз учун бир манба эканлигини фарзандларимиз биздан ўрганишлари керак.

Narrator 1 Пул Худога хизмат қилишимиз учун яшашимизга ёрдам берадиган бир нарса ҳолос. Пулга тўғри муносабат қилишни ўргатишдан ташқари, фарзандларимизга уни Худонинг принциплари асосида бошқаришни ҳам ўргатишимиз керак. Фарзандларимизга бу дунёда моддий маблағни қандай бошқаришни ўргатмай туриб, кейин улардан шу билимни талаб қилолмаймиз. Фарзандларимиз ҳаётнинг шу соҳасини яхши ўрганиб олишларини ўргатиш биз ота-оналарнинг вазифаси. Диққат билан тингланг, фарзандларимизга моддий маблағ бўйича ўргатишимиз керак бўлган принципларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Энг биринчи қоида бу – тер тўкиб меҳнат қилиш. Ҳар бир инсон пул топиши учун меҳнат қилиши керак. Ота-оналар ҳар доим фарзандларига пул бериб туришади. Бироқ фарзанд буни меҳнат қилиб топиш кераклигини билиши керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Ахир, сизлар билан бўлганимизда: “Ишламаган тишламайди!” деб айтгандик–ку!” Айнан шунинг учун ҳам бугунги кунда яхши меҳнат қиладиган одамни топиш қийин бўлиб қолди.

Narrator 2 Фарзандларимизга ўргатишимиз керак бўлган кейинги қоида бу – жамғариш. Маталлар китобида айнан шу қоидага тегишли бир оят бор, “Дононинг уйида ёғ ҳам, энг яхши нарсалар ҳам бор, ақлсиз эса уни сарфлаб юборади.” Фарзандларимиз пулни қисқа вақт ёки узоқ вақт жамғаришнинг қадрини билишлари керак. Қисқа вақт жамғарилган пулларга, кир ювадиган машина бузилиб қолса тузатиш, машинага янги шиналар сотиб олиш керак бўлса ишлатиш мумкин. Узоқ вақт жамғаришга эса Юсуфнинг 7 йил озиқ овқат йиққани ҳақидаги ҳикояни айтиб беринг. Фарзандлар ишлаб топган пулларидан жамоатга қурбонлик қилиши ёки ушр беришни ҳам ўрганишлари керак. Кейинги ўрганишлари керак бўлган нарса бу – сарфлаш. Сарфлашнинг қандай ёмон томони бор деб ўйлайдиганлар ҳам топилади. Фарзандларга қўлларидаги пулларни тўғри ва донолик билан ишлатишларини ўргатинг. Фарзандларингизга, Худованд уларга берган ҳар қандай моддий маблағни тўғри ишлатишни ўргатинг. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан бунданда қизиқроқ маълумотларни топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top