2:44

Чўпонлар ҳақида 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Худованд шогирдларни тарбиялашни маҳаллий жамоатнинг бош хизмати бўлишини истаганига мен бутунлай ишонаман. Чўпонлар билан ҳамкорликда бўлган тажриба шуни билдирадики, уларнинг кўпчилиги шу нуқтаи назарни қўллаб-қувватлашадилар.

Маданий мезонлар бўйича муваффақиятли жамоатни тузиш нусхасини таклиф қилинмайди; мураббийлик жамоатингизнинг ўсишини таъминлайди, деб кафил беролмаймиз.

Бундан ташқари шогирдларни тарбиялаш нусхаси бошда жамоатингизнинг сон жиҳатидан ўсишини камайтиради дейишга етарли асослар бор. Бироқ мен, одамлар бажарадиган ва уларни Худованд қадрлайдиган асосларни таклиф қиламан.

Агар жамоат халқи шу асосларнинг бажарилишига катта аҳамият бера бошласа, чўпонлар эса унга шогирдлик юкини юкласа, жамоат руҳан соғлом ва Худони улуғлайдиган бўлади.

Шундай қилиб, мен зориққан чўпонлар қўшинига руҳий соғлом масиҳийларни ва тетик, Худога итоаткор, ўз навбатида янги жамоатларни яратишга интилаётган жамоатлар чўпонларнинг 95 фоизига мурожаат қиламан.

Жамоатда шогирдларни тарбиялаш хизматини энг муҳим хизмат қилиш учун икки сабаб бор. Биринчидан, бу ҳозирги пайтда жамоатнинг оғир аҳволи; унинг кучсизлиги тўғирлашга ҳуқуқ беради.

Иккинчидан, тўғирлашни чўпонлар томонидан аниқ кўрсатилган тўғирлаш истаги ва шогирдларни тарбиялаш жамоатнинг энг муҳим хизматига айлантириш. Улар маблағ ва намуналарга муҳтож.

Аммо ундан олдин, келинг йўлда учрайдиган тўсиқларни бартараф қилайлик. Ишдан узлуксиз тайёрлаш чўпонлар учун ҳозир ҳам муҳим бўлгани учун, мен яна бир муқаррар ишни бажаришимга тўғри келди.

Гап “Чўпон ва шогирдларни тарбиялаш” деган китоб ҳақида кетмоқда. Унинг мақсади – чўпонлар ўз жамоаларида методик асос ва намуна ёрдамида мураббийликни кирита олишидир.

Бу ягона йўл эмас, бу фақатгина ёндошишларнинг биридир. Бу, аллақачон кўп жамоатларда бор бўлган, Масиҳнинг шогирдларни тарбиялашдаги асосий фазасини ёндашиши хизматнинг бир хил бўлган чораларига мос келишини кўрсатади.

Жамоатда мураббийликни ташкил этишга ўқитиш тажрибаси асосида, бу ишга икки нарса кераклигини айта оламан: биринчиси, Чўпон мураббийлик тартибининг фалсафасини билиб, унга чуқур ишониши керак; иккинчиси бу фалсафани амалда қўллаш учун унда намуна, тартиб ва восита бўлиши керак.

Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top