Ассалому алайкум азиз биродарлар, Одамлар ўз норозиликларини Худонинг ажойиб режаларига хизмат қилмаслигига амин бўлиш учун, Худога норозилик билдириб, қўлларини юқорига кўтардилар.
Ҳатто гуноҳ ҳам Худонинг мақсадларини буза олмайди. Худонинг ўзи ҳеч қачон гуноҳ қилмайди, аммо гуноҳли ҳаракатлар бўлишини ўйлаб қўйган, чунки Пилатнинг ва Ҳироднинг ишлари Худонинг режаси бўйича олдиндан белгиланганди.
Худонинг бутун борлиқ устидан қилаётган тўлиқ назорати, бизни ўз ҳаракатларимиз учун жавобгарлигимизни бўйнимиздан соқит қилмайди. Бундан ташқари, Худо ўз вақтида одил ҳукмни амалга оширди ва гуноҳ устидан адолатни ўрнатди.
Ҳикматлар китобининг 16 боби 4 ва 5оятларида шундай ваъда берилади: “Ҳамма нарсани Эгамиз ўз мақсади билан яратди, ҳатто фосиқлар ҳам кулфат куни учун яралган.
Барча такаббурлар Эгамизга жирканч, улар жазосиз қолмайдилар”. Айнан шунинг учун биз Худонинг ҳукмронлигини ўз гуноҳларимиз учун оқланиш, деб қабул қилмаслигимиз керак.
Аксинча, Худонинг ҳукмронлиги ҳақида билишимиз бизни янада кўпроқ жавобгарлик билан ҳаракат қилишга ундаши керак. Юқорида келтирилганидек, ҳаётимизда ҳеч нарса ўзўзидан бўлмайди.
Агар Худо йўл қўйиб бермаса, биз ҳеч қачон синовларга дуч келмаймиз ёки низоли вазиятга тушиб қолмаймиз. Бошқача қилиб айтганда, ҳаётимизга кириб келган низо, қандайдир маънода Худо томонидан олдиндан белгиланган.
Ҳаётимизда бўладиган воқеаларнинг айнан Худо танлаганини ва барпо қилганини билиш бизнинг бу воқеаларга бўлган муносабатимизни тубдан ўзгартириб юбориши лозим.
Агар ҳамма нарса Худо иродаси остида бўлса, худдики бизда қўрқув учун сабаб бўлиши керак эмиш. Ҳақиқатдан ҳам, агар Худо кучини Ўз иҳтиёрига кўра ё эзгулик учун, ёки ёвузлик учун ишлатса, биз кўпроқ хавфли томонда турибмиз, деб тахмин қилишимиз мумкин.
Аммо бу ундай эмас. Худо эзгуликдир. Худонинг кучи доимо Унинг мукаммал севгиси билан бирга юради: “Эй Худо, бир марта айтдинг, Ҳа, икки марта менга гапирдинг.
Сен қудратли Худосан. Эй Раббий, сенинг севгинг чексиздир. Шу боис Сен ҳар бир инсонни қилган ишларига кўра мукофотлайсан”. Худога бўлган имонимизнинг асоси ҳам куч, ҳам севги устига қурилган.
Шунинг билан азиз дўстлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.