2:33

Муносабат 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, агар ҳамма нарса Худо иродаси остида бўлса, худдики бизда қўрқув учун сабаб бўлиши керак эмиш. Ҳақиқатдан ҳам, агар Худо кучини Ўз иҳтиёрига кўра ё эзгулик учун, ёки ёвузлик учун ишлатса, биз кўпроқ хавфли томонда турибмиз, деб тахмин қилишимиз мумкин.

Аммо бу ундай эмас. Худо эзгуликдир. Худонинг кучи доимо Унинг мукаммал севгиси билан бирга юради: “Эй Худо, бир марта айтдинг, Ҳа, икки марта менга гапирдинг. Сен қудратли Худосан. 

Эй Раббий, сенинг севгинг чексиздир. Шу боис Сен ҳар бир инсонни қилган ишларига кўра мукофотлайсан” — деб ёзилган Забур китобининг 61 боби 12 ва 13 оятларида.

Худога бўлган имонимизнинг асоси ҳам куч, ҳам севги устига қурилган. У бизни назорат қилибгина қолмай, буни биз учун қилади! Севги орқали Худо бизга ҳаёт беради, бизни зарур бўлган ҳамма нарса билан таъминлайди, ва ҳеч қачон биздан юз ўгирмайди.

Масиҳий сифатида биз жаноб Пакерга қўшилган ҳолда шундай дейишимиз мумкин: У мени дўст деб билади, У мени севади ва бир сонияга ҳам мендан кўзларини олиб қочмайди, бир зумга ҳам мени диққатэътиборидан четда қолдирмайди, шунинг учун ғамхўрлиги бир лаҳзага ҳам заифлашиб қолмайди.

Буни билиш жуда муҳим. Худо мени Ўз севгиси билан қабул қилишини билиш ва бахтсаодатим учун мени ҳар доим кузатиб туриши, бу таърифлашга тил ожиз бўлган тасаллидир.

Худонинг эзгулиги У бизни барча азоблардан сақлайди, дегани эмас. Тўғрироғи, Худо биз азоб чекканда бирга бўлишини ва буларни яхшиликка ишлатишини англатади.

Худо синов ва қийинчиликларни яхшилик учун ишлатиши ҳақида бир неча мисолларни биламиз. Худо Ўз эзгулигини, кучини ва содиқлигини кўрсатган ҳолда, синов ва қийинчиликларни Ўз улуғворлиги учун ишлатишини биламиз.

Жаноб Пакер шундай ёзади: “Худо бизни синаш, текшириш, эзиб ташлаш билан таҳдид қилаётган қийинчиликлардан олиб ўтиш учун гуноҳ дунёсида қолдирганини кўряпмиз.

Токи қийинчиликларга сабр қилиб, Унинг бутун марҳаматини, ичимизда хамду сано ўсиб боришини кўрсатиб, Уни улуғлайлик, чунки У бизни доимо қўллабқувватлайди”.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top