3:34

Бағишланиш ибодати ҳақида

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ўзимизни Худога бағишлаб, биз нафақат кучли томонларимизни ва қобилиятларимизни, худди шундай, заифлик ва камчиликларимизни ҳам Унинг ихтиёрига топширамиз. Худованд заифликларимиз орқали, Ўзини янада яққолроқ намоён қилади, шундай экан, Ундан уларни яширишнинг ҳожати йўқ. У биз ҳақимизда мутлақо ҳамма нарсани билади ва бизни шартсиз севги билан севади. Ундан ўз камчиликларингизни яширманг. Ўзингизни тўла-тўкис қурбонлик сифатида Унга топширинг ва натижада, қандай эркинликни қўлга киритганингиздан ҳайратда қоласиз.

Бағишланиш ҳақида гапиришни давом эттиришдан аввал, ҳаётингизни Худо учун ажра-тишга қанчалик масъулият билан ёндошиш кераклигини англашда ёрдам бермоқчиман. Бағишланиш ибодати – жуда муҳим ибодат бўлиб, унга жиддий ёндошсангиз, жиддий натижаларни кўрасиз. Агарда, Худога: «Мендаги бор нарсани ол, ҳаётимни Ўзинг истагандек, қилиб ўзгартир», десангиз, У шу заҳоти ишга тушади. Ҳар биримизни ҳаётимизда муаммоли соҳалар бор. Бағишланиш ибодатидан сўнг, У бу соҳалар учун ғамхўрликни Ўз бўйнига олади. Унинг ниятлари амалга ошишида биз ҳам иштирок этишни истасак, У бизни ўзгартириши, бунинг учун эса, У бизда эркин ҳаракатланишига тўлиқ имкон беришимиз керак.

Бағишланиш ибодати – Худо бизни ўзгартириши ва поклашини сўрашни ҳам назарда тутади. Худованд биздан Ўз мақсадларини амалга оширишда фойдаланишдан олдин, Унинг юқори талабларига жавоб бермайдиган томонларимиз: нопок фикрлар, нотўғри муносабатлар, ёмон одатлардан тозалайди. Ҳаммамиз, оғзидан чиқаётган сўзларга эътибор бермайдиган кишиларни учратганмиз. Авваллари, ўзим ҳам шундай эдим. Бундай одамлар чин дилдан бағишланиш ибодатини айтсалар, Худованд, уларга тилини бошқаришни ўргатади. Улар, бундан кейин, олдин уялмай гапирган сўзларини, осонликча айта олмайдилар. Улар айтаётган сўзларига жуда яхши эътибор берадиган, гапларини танлаб гапирадиган бўладилар. Кимнидир бошқа соҳада муаммоси бор. У биз-ни Ўзининг иродасини бажаришга тайёрлаш учун бу муаммолардан фориғ этади.

Вазиятни ўнглашнинг йўлларидан бири – бизни, атрофимиздаги айрим одамлардан четлаштириш. Мисол учун, Худодан кўра кўпроқ суянадиган одамларимиздан. Фақат Унга суянишга ва Унга тегишли бўлишга ўрганишимиз учун, бизларни улардан узоқлаштиради. Ёки бўлмаса, биз юқори мансабдормиз ва бу мансаб биз учун катта умид ва таянч. Бундай вазиятда ҳам, Худованд аралашади ва фақат Уни таянч, деб ҳисоблашни ўргатади. Уни хоҳиши, токи биз ўзимизнинг ҳаётдаги ўрнимизни унвон ва ваколатлар билан ўлчамайлик, балки Унинг бизга бўлган севгиси билан ўлчайлик. Ҳаётимизда Худони биринчи ўринга қўйишга халақит берадиган нарсалар бўлса, У албатта, уларни олиб ташлайди. Яхши дўстларга ва юқори мансабга эга бўлишнинг ёмон жойи йўқ. Худованд бизда у ҳам, бу ҳам бўлишига қарши эмас, У биз бу нарсаларга таянишимизга қарши. Бу дунёда ҳеч нарса турғун эмас, бир дақиқада, одатий нарсалар ўз кучини йўқотиши мумкин. Худованд фақат ўзгармас.

У биз Унга тўлиқ умид қилишимизни истайди. Шунда, вазиятлар биз кутганимиздан бошқача юз берган тақдирда ҳам, кўнглимиз чўкмайди. Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top