3:28

Танамиз ва қобилиятларимизни Унга топшириш

MP3

Салом азизлар. Худонинг Каломи шайтоннинг ҳужумларини енгиш учун куч беради. Жумладан, у менинг келажагим ғираширалигига ишонтиришга уринса, мен Иеремиё китобидаги 29-бобдаги, Худо мен учун фақат яхши мақсадларга эга экани ҳақидаги оятни келтираман. Муқаддас Китобни яхши билиш кераклигининг сабабларидан бири – биз унинг ёрдамида шайтонни енга олишимиздир. Бу бизнинг қуролимиз ва биз ундан моҳирона фойдалана олишимиз зарур. Раббийга «танамиз ва ўз қобилиятларимиз» ни бағишлаш, биздаги барча истеъдод, маҳо-рат ва қобилиятларимизни Унинг ихтиёрига топширишдир. Кўпчилик, иш жойида ўз қо-билиятларидан фойдаланади. Касбимиз билан боғлиқ бўлган ҳамма нарса: обрўимиз, вақтни бошқара олишимиз, корхонанинг манбаларидан фойдалана олишимиз, ҳамкасбларга бўлган муносабатимиз – Худони улуғлаши лозим. Нима билан шуғулланишимиздан қатъий назар, ҳамма нарсани бошлиғимиз учун эмас, Раббий учун, деб қилишимиз керак. Ҳар куни тўғри йўл тутишга ва яхшироқ натижаларга эришишга тиришишимиз зарур.

Инсон иш жойида кўп вақтини интернетда ўтказса, у ишчи вақтини ўғирлаган бўлади. Бу кассадан пул ўғирлаш билан баробар. Иш берувчи билан белгиланган соат учун, белгиланган тўлов олишга келишгандан сўнг, уни бажаришга мажбурмиз. Иш вақтида, бизнинг вазифамизга кирмайдиган нарсалар билан шуғулланиш, доим ишдан тезроқ кетишни ўйлаш, ҳеч ким кўрмаяпти, деб палапартиш ишлаш яхши эмас. Раббий бизни кузатиб турибди. «Нимаики қилсангизлар барчасини инсонлар учун эмас, балки Раббий учун қилаётгандек, бутун қалбингиз билан қилинглар. Зеро биласизларки, сизлар мукофот сифатида Раббийдан мерос оласизлар» (Колосаликларга 3:23).

Инсон Худога маъқул бўлишга интилса – бу ҳаётини Унга бағишлаганидан дарак; бу Унга «Мен Сенга тегишлиман», деб айтишнинг йўлларидан бири. Сиз ўзингизга тегишли эмассиз: «Таналарингиз – сизлар Худодан олган ва ичингизда бўлган Муқаддас Руҳнинг маъбади эканлигини билмайсизларми? Энди сизлар ўзингизники эмассизлар. Чунки сизлар қимматбаҳо нарх билан сотиб олингансизлар. Шунинг учун Худоники бўлган танангиз ва руҳингизда Худо-ни улуғланглар» (1 Коринфликлар 6:19-20).

Биз Исо Масиҳнинг қони билан сотиб олинганмиз. Худованд бизни, Унга тегишли бўлишимиз учун сотиб олди. Ўзимизни Унга бағишлаб, Унинг манфаати учун кўнгилли тарзда ўз ҳуқуқларимиздан воз кечамиз. Бу ерда Худованд бизнинг хоҳишларимизни бажариши ва бизни бахтли этиши учун яшамаяпмиз. Аксинча, Унга хизмат қилиш, қувонч олиб келиш ва Унинг иродасини бажариш – бизнинг вазифамиз. Худодан берилган даъватимизни бажаришдан бўлак, бошқа бирор нарса мени бахтлироқ этишини тасаввур қилишим қийин. Айрим кишилар, уларни кимдир бахтли этишига ишонмайдилар, шунинг учун, улар фақат ўзларига ишонадилар. Улар, ўзим ҳақимда ғамхўрлик қилмасам, менга биров ғамхўрлик қилмайди, деб ҳисоблайдилар. Бироқ Худованд биз учун ғамхўр ва ҳаётдан завқланишимиз учун ҳамма нарса беришни истайди. Бунинг учун Унга: «Художон, мен ўзимни хоҳишларимни бажаришни истамайман. Сени ироданг пайида бўлишни ва Сен учун умр кечиришни истайман.

Сен мен учун ғамхўрсан ва мени бахтли эта оласан», деб айтишимиз керак. Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top