3:47

Худованд учун бир лаҳза

MP3

Салом азизлар. Бағишланиш вақт талаб этади, баракалар бирданига келавермайди. Худованд бизни Ўзи учун ажратиб олган бўлса, биз сабрли бўлишимиз лозим. У ҳеч қачон вақтни беҳудага сарфламайди, аксинча ҳаётимизга чуқур, ҳар томонлама турғун ўзгаришлар киритиш учун, қанча вақт талаб этилса, шунча кутади. Шундай экан, жараённи тезлаштиришга уринишнинг ҳожати йўқ. Мен кўпинча, имонлилар Худони шошилтирганини ёки ҳаётини ўзгаришида Унга «ёрдам» беришга уринганини кузатганман. Ўзим ҳам авваллари шундай йўл тутганман, бироқ бундай тиришишлар бизни фақат ҳолдан тойдиради. Худованднинг бунча ёки унча муддат белгилашини, ҳар доим ҳам тушунавермаймиз ва сабрсизликни намоён қила бошлаймиз ёки норозиликни сезамиз. Бундай пайтларда мукофотга кўз тикишимиз яхшироқ бўлади: Каломда, ваъдаларни имон ва узоқ сабр-тоқат билан мерос қилиб олишимиз, айтилган (Ибронийларга 6:12). Бағишланишимиз тўлиқ бўлиши учун, У бизни покланиш жараёнидан олиб ўтиши лозим, бу эса, қанча керак бўлса, шунча вақтни талаб этади.

Бироқ натижада, сахий мукофотларга эга бўламиз, ҳаётимиз Унинг ҳузури ва кучи билан тўлади, биз Унинг қўлларидаги асбобга айланамиз. Бу улкан баракадир. Умид қиламан, бағишланиш ибодатига ўта даражада жиддий ёндошиш кераклигини энди тушундингиз. Агар бутун юрагингиз билан бу ибодатни қилсангиз, натижаси ҳафсалангизни пир этмайди. Муаммолар – ҳаётимизнинг ажралмас қисми. Бир муаммодан қутулдик, десак, бошқалари пайдо бўлиб туради. Уларга тўғри муносабатда бўлишни, сабр-тоқат намоён қилишни ва уларни муваффақиятли ечишни ўргансак ҳам, барибир улардан қочиб қутулиб бўлмайди. Агар сизда муаммолар бўлса, демак, умидворлик ибодати сиз учун керак. Бу қандай ибодат? Оддий қилиб айтганда, бу ташвишларимизни Худога юклашдир. Бу ибодатда муаммоларимизни Унга юклашни, ўзимиздан хавотир ва ташвиш юкларини ирғитишини ҳамда ҳаётимизда тартиб ўрнатишини сўраймиз. Ўз кечинмаларимиз ва қийинчиликларимиз билан Унинг қаршига келишни ва уларни Унга

топширишни ўргансак, яшаш анча осонлаша-ди, биз бахтиёр ва бехавотир бўламиз.

Бутун умр давомида эришолмаган нарсани, Худованд бир лаҳзада амалга оширишга қодир. У учун амалга ошмайдиган ва Уни эътиборини тортмайдиган нарсанинг ўзи йўқ. Сизни ташвишга солаётган нарсалар учун У ҳам қайғуради. Аксарият одамлар муаммоларга бир хил муносабат кўрсатадилар: муаммони ўз кучлари билан ечмоқчи бўладилар. Мабодо, ўзларининг қўлидан ҳеч нарса келмаса, дўстларига ёки шу вазиятда ёрдам бера оладиган одамларга қўнғироқ қилишни бошлайдилар. Мен кўпинча, даставвал Худонинг тахтига, ундан кейин эса, телефонга югуриш керак, деб айтиб келганман. Ҳар қандай вазиятда ибодат бизнинг биринчи хоҳишимиз бўлиши лозим.

Худованд қачон ҳаётимизни ўзгартиришни бошлайди? Фақат ўзимиз ва шахсий манфаатларимиз учун яшашни бас қилганимизда. Худованд қачон муаммоларимизни ҳал этишни бошлайди? Уларни ўзимиз уддасидан чиқишга уринишни бас қилганимизда. Худованд қачон вазиятларни яхши томонга ўнглайди? Содир бўлаётган нарсалардан ховотирланишни бас қилганимизда. Худованд қачон бизга жавоб беради? Ҳамма нарсани ўзимиз тубига етишга тиришишни тўхтатганимизда. 36-санода ёзилган: «Йўлингни Раббийга топшириб, Унга умид қил, У эса уни амалга оширади». Бордию, сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top