3:23

41 ёшли воизнинг кундалигидан

MP3

Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Қуйида Хитойнинг Чжэцзян вилоятларида кезиб юрган 41 ёшли воизнинг кундалигидан парчалар келтирилган: «Қандайдир бир шаҳарга етиб келдим. Маҳаллий коҳин Дао менинг келганимдан хабар топгач, бонг урганича даосс муқаддас матнларини кўтарганча, мен тўхтаган жойга етиб келди. У менинг қиёфамда ёвуз руҳни кўрган ва шунга кўра иш тутишни лозим топди. Мен унга қарши чиқдим ва юзма-юз турганимча у учун ибодат қилмоқчи бўлдим. Коҳин эса мени қарғай кетди. Сўнгра у махфий полиция айғоқчиларини чақириб келгани жўнади ва мен зудлик билан бу ерни тарк этишимга тўғри келди. Аммо кетишимдан олдин маҳаллий уй жамоати аъзолари билан учрашувни белгилаб олдим. Мен жамоат аъзолари билан белгиланган жойда, шаҳар четидаги очиқ яйловда учрашдик. Ибодат кечаси ниҳоятда самарали ўтди.

Биз эрта тонгдан то кун ботгунга қадар Худони улуғлаб шукроналар айтдик…

Қандайдир ғайриоддийлик. Худо бизга намоён бўлди. Гўёки само юлдузлари бизнинг елкаларимизга тушгандай. Биз қучоқлашдик. Уч соат тинмай мен имонлиларни руҳлантириб, Муқаддас Ёзув сўзларидан гапирдим… Бу ерда – Хитойда биз қонунчиликка дуч келамиз. Эҳтимол, бу бизнинг конфуциан наслимиздир. Раҳбар қўмитамизнинг аъзоларидан бири ҳар бир имонли баданида хочга ўхшаган яраларни олиб юришини хоҳлади. Яна бошқалар Муқаддас Ёзувни овоз чиқариб ўқишни тавсия қилдилар, Муқаддас Китобни ичида ўқишдан кўра, овоз чиқариб ўқиш яхшироқмиш.

Қўмитанинг ҳар бир йиғилишида биз қонунчилик билан курашамиз, худди Павлус ўз вақтида яҳудолашганлар билан курашгани сингари… Эй Раббий! Шу культлар дастидан қанчалар кўп тартибсизлик ва ғавғолар келиб чиқади. Цзянсу вилоятининг ғарбида ишлаган бир хизматчи гуруҳларда Исонинг номи билан бир қаторда ўз номига ҳамду санолар айтиб куйлашни ўргатган экан. У ёзган асарларни хорда ҳамма айтиши шарт эмиш. Кимки норози бўлса, у жамоатдан қувиб чиқарилар экан. Бизга айтишларига қараганда, жамоатлар раҳбарияти фақат итоат қилиш масаласи билан қизиқар экан.

Ҳар бир имонлини улар бир мезон орқали баҳолашар эди, у ҳам бўлса раҳбариятга содиқлик. Мен кассетага қонунга риоя қилишдан кўра ростгўйлик муҳимроқ эканлиги тўғрисидаги ваъзни ёзиб олдим, бу кассетани ўша ерга жўнатамиз. Лекин шундай хавф ҳам борки, улар бунга рози бўлмайдилар ва жамоатдан чиқиб кетишлари мумкин. Бидъат билан курашишнинг, эҳтимол, бир йўли қолган – бу уларни қонун билан тақиқлаб қўйиш… Яна бешта вилоят бўйлаб икки ойлик командировкага жўнамоқдаман. У ерларда мен буюк қувғинлар ва улкан шифо топишлар ҳақида эшитаман. Худо қоронғуликда ва ёруғликда шуҳрат қозонди. Мана шунинг учун ҳам У – буюк Худо, Яккаю Ягона. Хитойда Унинг марҳамати барчага қаратилган. Худонинг буюк Хушхабарини имкон қадар ҳаммага етказишим учун, У менга узоқ ҳаётни ато этди.»

Бордию, сиз ҳам қувғинларга дуч келиб бу ҳақда суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Шахсий маълумот орамизда қолади. Бу ҳақда хавотир олманг. Раббимиз сизни Ўз паноҳида асрасин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top