3:32

Таъқиб ва қувғинлар муқаррардир

MP3

Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Биз – Муқаддас Китоб Масиҳ Танаси деб номловчи имонлилар жамоатининг бир қисмимиз. Биз бир-биримизга жуда керакмиз. Мана ўн йил мобайнида “Очиқ эшиклар” халқаро ташкилоти таъқибга учраган жойлардаги имонлиларни қўллаб-қувватлаб, далда бериб келмоқда. Гарчанд баъзида руҳни қутқариб қолиш учун бутун ташкилотни эмас, балки биргина одамнинг аралашуви талаб этилади.

«Руминияда кучли таъқиблар вақтида бир ёшгина имонлини сўроқ қилиш учун махфий полиция ҳузурига чақиртиришади. Унинг ўзи кўпдан бери бундан кўрқиб юрарди. Полиция маҳкамасида биродар ва сингилларининг айғоқчиси бўлишни унга таклиф этишганда, у даҳшатга тушди. Албатта бекорга эмас, маълум ҳақ ва унинг хавфсизлиги кафолатланади. Бу таклифни йигит қабул қилмади, бироқ қатъий равишда рад ҳам этмади. Шунинг учун ҳам руҳий изтироб чекарди. У ухлай олмасди, қўрқувдан ва гуноҳ азобидан дир-дир титрарди. Кейинги куни эрталаб шу жамоатдаги Худо Руҳи етакловчи бир мўйсафид чол йигитнинг уйига кириб қолди. Йигитнинг оғир аҳволда эканлигидан чол бехабар эди. Бироқ чолнинг ўзи қачонлардир эътиқоди учун қамоқхонада ўтириб келган эди, шунинг учун гап нимадалигини дарров тушуниб олди.

Сўнгра йигитга Муқаддас Китоб маслаҳатини берди. Чол ёшгина биродарини қўллаб-қувватлади ва эртаси куни оқшомда белгиланган қаттиқ сўроққа уни тайёрлади.

Аммо иккинчи сўроқдан кейин ҳам йигит бир қарорга келолмас эди. Чол яна уни кўнглини кўтариш учун келди. Орадан уч кун вақт ўтди. Ва ниҳоят, махфий полициячиларнинг таклифини қатъий рад этишга ёшгина биродаримизнинг куч-иродаси етди ва уни полициячилар бошқа безовта қилишмади. Руҳий зийраклик, маслаҳат, ибодат ва сабрли ғамхўрлик йигитни қутқариб қолди ва имонини мустаҳкамлади»

Таъқиб ва қувғинлар муқаррардир. Энг яхшиси – уларни Масиҳ қўлидан олишдир. Масиҳийлар қувғинлардан қочиб қутула олмайдилар. Шунинг учун ҳам биз уларга қарши саботли бўлишимиз, чидашимиз ва имонда қатъий туришимиз керак. Фақат шундагина Худо бизнинг олдимизга қўйган мақсадга эришишимиз мумкин.

Худди шундай топшириқни Ваҳий Китобининг 3-боб, 2-оятига асосланган ҳолда 1954 йили “Очиқ эшиклар” халқаро ташкилоти биродар Андрейга юклади: “Бедор бўл!

Ўлишга юз тутмаган ниманг қолган бўлса, тузатиб қўй…” Ибодат орқали, жамоатларга ташриф буюриш, Муқаддас Китобларни тарқатиш ва ёшгина қавмбошиларга насиҳат қилиш туфайли биз жамоатларни қувғинларга учрашга тайёрлаймиз ва азоб-уқубатлар гирдобида уларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳаммасининг маркази эса – Исо Масиҳ.

Барчаси У билан бўлган юракдаги муносабатларнинг ривожланишига ва мустаҳкамланишига қаратилади. Яҳудо йигитлари билан юз бергани сингари, биздан алангани олиб қочган ёки тошбўрон остида қолган Стефанга илоҳий манзарани очган Масиҳ – ҳар доим ва ҳар ерда бизнинг бошпанамиз бўлиб қолади. Ҳар доим ва ҳар ерда Раббий номи биз учун – мустаҳкам қалъа. Зеро У ҳеч қачон ва ҳеч ерда бизни ташлаб қўймайди, бизни эсдан чиқармайди. Бордию, сиз ҳам қувғинларга дуч келиб бу ҳақда суҳбатлашмоқчи бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Шахсий маълумот орамизда қолади. Бу ҳақда хавотир олманг. Раббимиз сизни Ўз паноҳида асрасин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top