Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Аввалги суҳбатларимизда айтганимиздек, имон бу Худонинг ваъдаларига Унинг Каломда Ўзи ҳақида ёзганларига ишонишдир. Агар биз имон келтирган Худо ўша Каломда тасвирланган Худо эканига ишонсак, Унинг бизга бераётган ваъдаларига ҳам ишонамиз. Шу имон ҳаётимизни бошқаради. Кўпчилигимиз ўзимизга ва ҳаётимизга назар ташлаб, қилаётган ишларимиздан қониқмаймиз. Етарлича нур ва туз бўла олмаётганимиздан ҳафа бўламиз. Аммо Худованд Ўз Каломи орқали бизга қандай ваъдалар берганига қаранг. Бизнинг нур ва туз бўлишимиз бизнинг кучимизга боғлиқ бўлганида эди, Масиҳ бу дунёда нур ва туз бўлинглар, деб айтмаган бўларди. Худога шукурки, Унинг ваъдалари бизнинг қобилиятларимизга эмас, Унинг қудратига асосланган. Эшитинг, Худонинг Каломи сиз билан бизга қандай ваъда берган:
Narrator 2 Худо сизларнинг ҳаётингизни ҳар жиҳатдан иноятга тўлдириб-тоштиришга қодирдир. Шунда ҳар доим, ҳар жиҳатдан, ҳамма эҳтиёжингиз қондирилади ва сизлар янада кўпроқ ҳар хил хайрли ишлар қиласизлар. (2 Коринфликлар 9:8). Худонинг келгуси иноятига бўлган ишончимиз сахийлик учун тажриба калити эканлигини биламиз, чунки 2 Коринфликларга ёзган мактубида Павлус ажойиб ваъдани келтирган: “Худо сизларнинг ҳаётингизни ҳар жиҳатдан иноятга тўлдириб-тоштиришга қодирдир. Шунда ҳар доим, ҳар жиҳатдан, ҳамма эҳтиёжингиз қондирилади ва сизлар янада кўпроқ ҳар хил хайрли ишлар қиласизлар”. (2 Коринфликлар 9:8). Бошқача айтганда, агар пулларингизни яшириш заруратидан ҳалос бўлишни, кўпроқ ҳайрли ишлар қилиш учун иноятга тўлиб-тошишни истасангиз, унда келгуси иноятга ишонинг. Мана шу мақсад учун ҳаётингизнинг ҳар онида “Худо сизларнинг ҳаётингизни ҳар жиҳатдан иноятга тўлдириб-тоштириши” ҳақидаги ваъдага ишонинг.
Narrator 1 Бу Худонинг фарзандлари ҳаётида содир бўлган ва бўлаётган ваъдадир. Худованд сиз хайрли ишлар қилишингиз учун, муҳтожликларингизни қондиришга ва баракалашга қодир. У шундай қилганида, Худога бўлган миннатдорчилигимиз ошади ва Муқаддас Руҳнинг бошқарувида, бошқаларнинг муҳтожликларини сезувчан, ғамхўр ва саҳий бўлиб қоламиз. Аввалги ҳолатингиздан фарқли равишда энди сиз уларнинг муҳтожликларида ёрдам беришни истайсиз. Худонинг олдига уларнинг муҳтожликларини олиб келиб, қандай ёрдам берсангиз доно иш бўлишини сўрайсиз. Жуда ажойиб. Яна тарихий калит ҳам борлигини инкор қилмаслик учун келгуси иноятга ишонишни сахийлик учун “тажриба” калити деб атадим. Тажриба калити ҳам тарихий калит ҳам мавжуд. Улар қабул қилган иноят ҳақида гапирганида, иноятнинг тарихий калити ҳақида Павлус Коринфликларга эслатиб ўтган.
Narrator 2 “Ахир, Раббимиз Исо Масиҳнинг кўрсатган иноятни ҳам биласизлар-ку, У бой бўлса ҳам, сизларни бой қилиш учун камбағал бўлди” (2 Коринфликлар 8:9). Иноятнинг бу тарихий иши бўлмаганида, Масиҳнинг улуғвор сахийликлик эшиги ёпиқлигича қолган бўларди. Ўтмишнинг бу инояти севгининг ажралмас калити ҳисобланади. Лекин ўтмишдаги иноят бу оятда қандай амал қилаётганига эътибор беринг. У келгуси иноят учун биз бой бўлишимиз учун асос бўлди (Масиҳ камбағал бўлди). Шу йўл билан сахийлигимизнинг тарихий калити келгуси иноятга бўлган ишонч учун тажриба калитига асос солиш орқали амал қилади. Хуллас, севги ва саҳийликнинг тажриба калити қуйидалардан иборат: ўзингиз учун келгуси иноятга қатъий ишонинг – аниқроғи, “Худо келажакда сизларнинг ҳаётингизни ҳар жиҳатдан иноятга тўлдириб-тоштиришга қодир” эканига – яъни, эҳтиёжларингиз қондирилишига ва саҳийликка тўлиб-тошишингизга ишонинг.