3:16

Мағрурлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бугунги суҳбатимиз мағрурлик ҳақида борар экан, Муқаддас Китобда Худо мағрурликдан нафратланиши ҳақида айтмаслик тўғри бўлмайди. Худо мағрурларга қарши, камтарларга иноятлидир. Кейинги оятлар эса шундай дейди: Ҳой, қилмоқчи бўлган ишлари билан мақтанадиганлар, менга қулоқ солинглар! Сизлар: “Бугун ёки эртага фалон шаҳарга бориб, у ерда бир йил яшаймиз. Савдо-сотиқ қилиб, пул ишлаб келамиз”, дейсизлар. Эртага нима бўлишини қаердан биласизлар?! Умрингиз бир лаҳза кўзга кўриниб, кейин ғойиб бўладиган тутунга ўхшайди-ку! Бунинг ўрнига сизлар: “Эгамиз хоҳласа, соғ-саломат бўлсак, уни ёки буни қиламиз”, деб айтишингиз керак. Сизлар эса аксини қилиб, мағрурланиб, мақтаняпсизлар. Бу каби мақтаниш ёмондир. (Ёқуб 4:13-16). Ёқуб мағрурлик ва мақтаниш ҳақида, уларнинг қай йўл билан яширинча намоён бўлиши ҳақида гапирмоқда.

Narrator 2 “Сизлар мағрурланиб, мақтаняпсизлар. Бу каби мақтаниш ёмондир”. Ўзбошимчалик бўйича уч турдаги васвасага – донолик, куч ва бойликка қарсангиз, уларнинг бари мағрурликнинг сўнгги шакли, яъни атеизм эканини кўрасиз. Ўзимизни баҳолашда камтар ҳолда қолишимизнинг энг беҳатар усули – ўзимиздан юқори бўлган барча нарсалардан воз кечишдир. Мана шунинг учун ҳам мағрур инсонлар бошқаларга паст назар билан қарашади. К. С. Льюис шундай деган: “Мағрур инсон нарсаларга ва бошқа одамларга паст назар билан қарайди: ва албатта, юқоридан қараганингизда сиздан юқорида турган нарсаларни кўра олмайсиз”. Лекин қараш учун юқорида арзирли ҳеч нарса йўқлигини айтишнинг ўзи мағрур қолиш учун етарли бўлади. “Худога интилмайди ўзига бино қўйган қабиҳлар, “Худо йўқдир”, деб доим ўйлайди улар” (Забур 9:25). Оқибатда, мағрурлар Худо йўқлигига ўзларини ишонтирадилар.

Narrator 1 Бунинг сабабларидан бири шуки, Худонинг мавжудлиги ҳаётнинг барча тафсилотлари билан аралашиб кетади. Мағрурлик – Худонинг бутун борлиқни бошқаришдаги иштирокига тоқат қила олмайди, ҳаётнинг одатий, кундалик ишлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Мағрурлик – Худонинг ҳукмронлигини ёқтирмайди. Шунинг учун Худонинг мавжудлигини ёмон кўради, чунки Худо барча нарсалар устидан ҳукмрон. Буни “Худо йўқ”, дейиш орқали ёки “Мавлуд байрамида мен Атлантага бораман” дейиш орқали ифодалаш мумкин. Ёқуб: “Ишонч билан гапирманглар”. Бунинг ўрнига “Эгамиз хоҳласа, соғ-саломат бўлсак, Мавлуд байрамида Атлантага борамиз” дейишингиз керак”, деб айтган. Ёқубнинг таъкилашича, Атлантага етиб боришингиз ёки охиригача содиқ қолишингиз Худонинг қўлида. Бу эса ўзбошимча мағрурлик учун ҳаддан ортиқ ҳақорат ҳисобланади – ҳатто охиригача содиқ қолишингизни бошқариш ҳам мумкин эмас.

Narrator 2 Ёқубнинг сўзларига кўра, ҳаётингизни ҳар бир жабҳасида бошқариши учун Худонинг мутлақ ҳукмронлик ҳуқуқига ишонмаслик мағрурликдир. Бундай мағрурликка қарши курашиш йўли – ҳар куни меҳр-шафқат изимиздан юриши (Забур 226), Унга умид боғлаганлар учун ажойиб иш қилиши (Ишаё 64:4) ва Худонинг хоҳиш-иродасини бажаришимиз учун, У бизга ҳар қандай эзгу фазилат ва инъом бериши учун (Ибронийлар 13:21) ҳаётимизнинг барча соҳаларида Худонинг ҳукмронлигига ўзимизни топшириш ва Унинг ўзгармас ваъдалари бизнинг номимиздан ўз қудратини намойиш қилишдан завқланишдир (2 Солномалар 16:9). Бошқача айтганда, мағрурликнинг давоси – Худонинг келажак иноятига қатъий ишонишдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top