3:26

Синай Қояси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бир неча авлодлар Синай тоғи мисрда жойлашган бўлганлигига ишониб келишган. Аммо буни исботловчи бирор бир тепалик ёки қадимги қолдиқлар ҳозиргача ҳеч қаердан топилгани йўқ. Муқаддас Китобда бир неча марта Яҳудий халқи Мисрдан мидиён юрти орқали чиқиб кетгани ҳақида ёзилган. Бу юрт эса бугунги кунда қисман ёки бутунлай Саудия Арабистони ҳудудига тўғри келади. Бугун Саудия Арабистонида яшайдиган аҳоли қадимда Худованд Мусо ва унинг халқини уларнинг юртидан олиб ўтганини яхши билади. Воқеани Каломдаги оятлар билан тасдиқласа, “Исроил халқининг бутун жамоаси …Эгамизнинг амрига риоя қилиб, бир жойдан бошқа жойга кўчиб юриб, Син саҳросидан кетди.” Бугунги кунда Син саҳроси Синай ярим оролидаги бу саҳронинг айнан қаерда жойлашгани маълум эмас. Сўнг улар Рафидим деган жойда қароргоҳ қуришади.

Narrator 2 Рафидимнинг Синай ярим оролининг айнан қаерда жойлашгани маълум бўлмасада, у Синай тоғидан олдинроқда жойлашган. У ерда ичгани сув бўлмагани учун халқ Мусога шикоят қила бошлади. Мусо Худонинг олдига келиб шундай деди, “Бу халқни нима қилай? … Яна бироздан кейин улар мени тошбўрон қилиб ташлашади-ку!” Исроил оқсоқолларидан баъзиларини ёнингга олиб, халқнинг олдига бор! – деб амр берди Эгамиз Мусога. Нил дарёсига урган таёғингни ҳам ўзинг билан ол. Мен сенинг олдингда – Синай тоғидаги қоянинг тепасида тураман. Сен таёқни қояга ур, қоядан сув отилиб чиқади. Кейин халқ ичади. Муқаддас Китобда Мусо қояга таёғи билан ургани ва сўнг ундан сув отилиб чиққани ҳақида ёзилган. Айтишларича, ўша қоя ҳозиргача ҳам мавжуд. Унинг баландлиги 18-20 метр бўлиб, олти қаватли уйнинг баландлигига тенг. Шундай баланд қоя тепадан пастгача қоқ иккига бўлинган.

Narrator 1 Бу тошни кимдир улкан болта билан чопиб ёрганга ўхшайди. Шунинг учун ҳам Исроил халқи чўл ўртасидаги бундай 18 метрли қоя ёрилиб ундан сув чиққани учун ҳайратланишган. Чўлда бирданига кучли сув манбаси пайдо бўлди. Забурда шундай ёзилган, “У саҳродаги қояларни парчалади, Денгиз сувидай мўл сувни уларга берди. Қоядан ирмоқларни чиқарди, сувларни дарёлардек оқизди.” Салкам 100 метр баландликда жойлашган бу қоянинг ўзида ва унинг асосидаги тошларда сувдан емирилишнинг излари бор. Рефидим деган жой Синай тоғига етмай туриб тоғнинг ғарбий ёки бошқа томонида жойлашгани ҳақида тахминлар бор. Мусо ва Исроил халқи ўша ерда тўхтаб чодирларини ўрнатганлар. Айнан шу ерда Мусо қояга таёғи билан урган. Бу қоя ўз-ўзидан сув манбаи бўлолмас эди. Чунки у чўлда жойлашган тепаликнинг энг тепасида эди. Бу қоянинг тоши тепаликдаги тошлардан фарқ қилмаган.

Narrator 2 Қоя атрофи ва тагидаги тошлар шундай кўринишдаки, худди у ердан кучли сув оқими оқиб ўтганга ўхшайди. Турли йилларда Саудия Арабистонида изланишлар ва қазишма ишларини олиб борган археолог олимлар Синай ярим ороли ва айнан Синай тоғи деб тахмин қилинаётган жой атрофидаги тошларга бузоққа топинаётган инсон тасвири туширилганини топганлар. Бу айнан Мусо тоққа чиқиб кетганида содир бўлган воқеани исботлайди. Ундан ташқари, ўша тошларга яқин жойда бир вақтнинг ўзида бир неча юз одам кўмилган қабрни ҳам топишди. Афсуски, бугунги кунда бу жойларда изланишлар олиб боришга рухсат йўқ. Бу жойлар тарихий жой сифатида Саудия Арабистони давлати томонидан қаттиқ қўриқланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top