3:33

Миннатдорчилик билдириш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худога миннатдорчилик билдириш доим ҳам эсимизга келмаслигини дадил тан оладиган пайт келди. Худо ҳар дақиқа сизнинг ҳаётингизда ишлайди, мўъжизалар қилади, ғамхўрлик қилиб севгисини кўрсатади, аммо биз миннатдорчилик билдирмаймиз, чунки жуда бандмиз. Муқаддас Каломда шу мавзуда бир ҳикоя бор. “Исо Самария ва Жалилани кесиб ўтди… У бир қишлоққа кираётганда тери касаллигига чалинган ўн киши Уни қаршилаб олдилар. Улар узоқдан туриб, фарёд қилдилар: Эй Исо! Устоз! Бизга раҳм қилинг!” (Луқо 17:11-13) Эҳтимол, улар Исонинг йўли уларнинг қишлоғини тушишини кутишгандир. Ёки дарахтларнинг ёки бўлмаса тошларнинг ортига беркиниб кутиб туришганди. Улар қаердан пайдо бўлиб қолгани маълум эмас, лекин улар: «Нопок! Нопок!» деб бақирганлари аниқ. Бундай огоҳлантиришга ҳожат йўқ эди. Улар пайдо бўлиши билан одамлар улардан қочишган.

Narrator 2 Терисига яра тошган, юз ва оёқ-қўллари ёрилган. Одамлар бундай касаллардан қочишган. Лекин Исо улардан қочмади. Уларнинг нолаларини эшитиб, уларга: “Бориб, ўзларингни руҳонийга кўрсатинглар”, — деди. Тери касалига чалинган одамлар бу кўрсатманинг аҳамиятини тушунишди. Фақат руҳонийгина уларнинг жамиятдаги даҳшатли аҳволини ўзгартириши мумкин эди. Моховлар уларга итоат қилишарди. Исонинг шарофати билан улар шифо топган эдилар. Улар кетаётиб қўлтиқтаёқларини ҳам паранжиларини ҳам ташлаб юбордилар. Уларнинг қадди тикланиб, терилари поклана бошлади ва юзларида табассум пайдо бўлди. Азоб-уқубатлари йўқолиб, сакраб, қичқириб, тузалганларини нишонладилар. Исо уларнинг қувончдан сакраб ўйнаб тепаликдан ўтиб кетаётганларини кузатиб турди. Уларнинг қайтиб келишларини ҳам кутди. У узоқ кутди. Шогирдлари овқат қидириб кетишди. Исо эса турган жойида кутаверди.

Narrator 1 Исо ўша ўн кишини қайтиб келиши ва раҳмат айтишини кутди. Лекин улардан фақат биттаси қайтиб келди. Улардан бири ўзининг шифо топганини кўриб, Исонинг олдига қайтиб келди ва баланд овозда “Худога шукур, мен шифо топдим!” – деб ҳайқирди. У Исонинг оёқлари остига ўзини ташлаб, Унга миннатдорчилик билдирди. Ўша одам Самариялик эди. Исо деди: “Мен ўн кишига шифо бермаганмидим? Қолган тўққизтаси қани? Худони улуғлаш учун шу бир бегона кишидан бошқа ҳеч ким қайтиб келмадими?”. Хатто Исонинг Ўзи ҳам ҳайратда қолди. Уларни Исонинг оёқлари остига келиб тиз чўкишлари учун олов ҳам дўл ҳам қайтара олмайди, деб ўйлаган бўлардинг. Қолган тўққиз киши қани? Буни тахмин қилиш қийин эмас. Айримларини миннатдорчилик билдиришга вақти йўқ эди. Шунчаки ўта банд эдилар. Баъзилари миннатдорчилик билдиришда жуда эҳтиёткор эдилар.

Narrator 2 Улар эрта қувонишдан, умидга берилишдан ўзларини тутиб турдилар. Битта оёқ кийими тушиб қолгунича, майда ҳарфларда ёзилган ёзувни ўқий олгунича, Исо шифо бергани эвазига нима сўрашини билгунича кутишди. Шифо топганликларини ҳақиқат эканини билиш албатта яхши. Улар жуда эҳтиёкор бўлдилар. Бошқалари эса миннтдорчилик билдира олмайдиган даражада худбин эдилар. Касал ҳаётлари енгилроқ эди. Энди улар ишга киришлари, жамиятда ўз ўринларини топишлари керак. Яна бошқалари ўта такаббур эдилар. Ҳудди ҳеч қачон бундай касал бўлмагандай. Етарлича вақт берилганида, улар тузалиб кетган бўлишарди. Бундан ташқари, миннатдорчилик билдириш – шифога муҳтож бўлганликларини тан олиш билан баробар. Ҳимояланиш имконияти турганда, ким ҳам заифлигини кўрсатарди? Агар шу воқеадан ҳулоса чиқарадиган бўлсак, ўнта одамдан тўққизтаси ношукурчиликдан азият чекмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top