3:24

Қаҳва – ёшлик эликсири

MP3

Narrator 1 Шоколад, чой, кофе ва винонинг таркибидаги гидрохиноннинг руҳли бирикмаси инсондаги кексайиш жараёнини секинлаштиради. Германиянинг Эрланген-Нюрнберг университети олимлари шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижасини эълон қилган мутахассисларнинг таъкидлашича, руҳ инсон танасидаги оксидланиш ортишига, нафас олиш жараёнида ҳужайралардаги супероксид пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи гидрохинонларни фаоллаштиради. Супероксид эса биомолекулаларга зарар келтиради, дейди олимлар. Эслатиб ўтамиз, америкалик олимлар октябрда кетоген диета кексайиш жараёнини секинлаштиришини кашф қилганди. Таркибида организм учун фойдали кўплаб моддалар бўлган қаҳва ҳаракат фаоллигини ошириши, моддалар алмашинувини тезлаштириши сабабли ёшлик эликсирлари қаторига киритилган.

Narrator 2 Таркибидаги кофеин туфайли у кишига тетиклаштирувчи куч бағишлайди. Бу ичимлик инсон миясининг тиниқ ишлашига ижобий таъсир кўрсатади. Кунига 1-2 финжон қаҳва кундалик меъёр ҳисобланади. Шу меъёрдан ошмаса меҳнат қобилиятини кучайтиради, хотира ва диққат-эътиборни теранлаштиради. Қон босими тушишидан пайдо бўлган бош оғриғида ва тумовда, шамоллашдаги ҳолсизликларни енгишга ёрдам беради. Кунига 1 финжон қаҳва ичган кишиларда депрессия хавфи 80 фоизга камаяди. Шунингдек Альцгеймер, Паркинсон касалликлари ва кексаликдаги ақлий ноқисликдан сақлайди. Тез-тез пешоб ҳайдаши туфайли буйракни фаол ишлашга ундайди, шу тариқа танадаги шишларни камайтиради. Қаҳва жинсий фаолликни оширади, умуман простата бези билан боғлиқ муаммолардан сақлайди. Мева ва сабзавотларни кам ейдиган одамлар антиоксидантларни қаҳвадан олиши мумкин.

Narrator 1 Аччиқ қаҳва қон босимини оширади. Гипотонияда фойда, аммо гипертонияда уни меъёридан кўп истеъмол қилиш ярамайди. Оч қоринга ичилган қаҳванинг организмга фойдаси йўқ. Соғлом одам учун кофеиннинг кундалик дозаси – 300-500 мг. Бир стакан ичимликда 120-150 мг кофеин мавжуд. Агар шоколад ва бошқа кофеин сақловчи маҳсулотлар истеъмол қилмасангиз, кунига 2 чашка қаҳва меъёр ҳисобланади. Қаҳва учун энг маъқул вақт соат 9.00-10.00 оралиғи ҳисобланади. Кечки пайт ичилган қаҳва уйқуни қочиради. Бир финжон қаҳва организм учун зарур бўлган кундалик В2 витаминининг 11 фоизини, В5 витаминининг 6 фоизини, калийнинг 3 фоизини ҳамда магнийнинг 2 фоизини беради. Қаҳвахўр хонимларда ортиқча вазн бўлмайди. Чунки бу ичимлик организмда моддалар алмашинувини 3 фоиздан 11 фоизгача тезлаштиради. Жисмоний машқларни бошлашдан аввал бир финжон қаҳва ичиб олсангиз, организмда адреналин миқдори ортиб, ёғ тўқималаридаги ёғ кислоталари тозаланади.

Narrator 2 Тетиклашиш учун қора оз шакарли қаҳва, шунчаки мазали ичимлик ўрнида эса сутли қаҳва маъқул. АҚШнинг Лома-Линда университети шифокорлари таркибида кўп миқдорда какао бўлган қора шоколадни истеъмол қилиш иммунитетни ва мия фаоллигини оширишини аниқлашди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилмоқда. Тадқиқотда асосий урғу какаонинг инсон организмига таъсири қандай эканига берилди. Аниқланишича, таркибида какао миқдори 70 фоиздан кам бўлмаган шоколад истеъмол қилиш инсон иммунитетига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, таъкидланишича, таълим олиш ва эслаб қолиш қобилиятини яхшилаш учун бир кунда бор-йўғи 48 грамм шоколад ейиш кифоя экан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top