3:20

Худо сиз билан

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Худовандни доим ёнимизда ҳис қилмасак ҳам, У биз билан эканига ишончингиз комил бўлсин. Ҳазрати Довуд шундай деган: “Сенинг Руҳингдан қочиб қаерга ҳам бора оламан?! Сенинг ҳузурингдан қаерга ҳам кета оламан?!” (Забур 138:7). Ўзининг саволига ўзи жавоб бериб, Худонинг ҳар ердалигини айтган: “Агар осмонга чиқсам, Сен ўша ердасан! Ўликлар диёрига тушсам ҳам, Сен ўша ердасан! Саҳарнинг қанотларини олиб парвоз қилсам, денгизнинг энг узоқ четларига ўрнашсам, Ҳатто у ерда ҳам Сенинг қўлларинг мени етаклар…”. Юсуфнинг ҳолатида бу оятлар шундай ифода қилиниши мумкин: “Сенинг Руҳингдан қочиб қаерга ҳам бора оламан?! Ташландиқ сардоба тубига тушсам ҳам…, қул бозорида бўлсам ҳам…, бегона уйга келиб қолсам ҳам… ҳатто у ерда ҳам Сенинг қўлларинг мени етаклар…”

Narrator 2 Агар бу оятларни сизнинг ҳолатингизга кўра ифодаласак, шундай бўлади: “Сенинг Руҳингдан қочиб қаерга ҳам бора оламан?! Сенинг ҳузурингдан қаерга ҳам кета оламан?! Реабилитация шифохонасига тушсам ҳам… интенсив даволаш бўлимига тушсам ҳам… жанг майдонига тушсам ҳам… аёлларга тажовуз қиладиганлар уйига тушсам ҳам… қамоққа тушсам ҳам… ҳатто у ерда ҳам Сенинг қўлларинг мени етаклар”. Худо мавжуд бўлмаган биронта ҳам жойни топа олмайсиз. Бир неча соатдан кейин қаерда бўлишингизни тасаввур қилинг. Мактабдами? Худо синфхонани тарк этмайди. Машиналар елдек учадиган катта йўлдами? У ерда ҳам Унинг ҳузури сиз билан бирга бўлиши кафолатланган. Касалхонадами, директорлар кенгаши йиғилишидами, яқин қариндошларникида меҳмондами, дафн маросимлари қўмитасидами – у ерда ҳам Худо мавжуд. “…

Narrator 1 У ҳар биримиздан узоқда эмас” (Ҳаворийлар 17:27). “Бизларнинг ҳар бирмиздан”. Худо учун алоҳида арзанда одамнинг ўзи йўқ. Унинг ҳузуридан ҳар бир инсон завқланиши мумкин – шаҳарнинг шовқинли маҳаллаларида яшайдиганлар ҳам, тоғ водийлари ораларида яшайдиганлар ҳам, тропик ўрмонлардаги ташландиқ ҳаробаларда яшайдиган қабилалар ҳам. Бироқ, бу имтиёздан кўпчилик фойдаланмоқда, деб айтолмаймиз. Аксинча, жуда кўп инсонлар Худо ҳам, Унинг шартсиз севгиси ҳам ҳеч қачон бўлмагандек, ҳозир ҳам мавжуд эмасдек ҳаёт кечирмоқдалар. Шунинг учун улар ўз кучларига таяниб яшашга мажбур. Улар доноликни самодан эмас, ўзларининг калласидан келади, деб ҳисоблайдилар. Бу билан улар Худосиз оламда яшамоқдалар. Лекин орамизда Юсуфга ўхшаб Худонинг ҳузурини ҳис қиладиган, сезадиган, фарқлай оладиган инсонлар ҳам бор.

Narrator 2 Мусога ўхшаб, Эгамизнинг амрларига итоат қиладиган инсонлар бор. Кутилмаганда, ҳалоскорнинг гарданига икки миллион собиқ қулларга ғамҳўрлик қилиш маъсулияти тушганда, у ўйланиб қолди: “Мен бу одамларнинг барчасига қаердан овқат топиб бераман? Уларни душманлардан қандай ҳимоя қиламан? Қандай кун кўрамиз?” Мусога озиқ-овқат заҳираси, ёрдамчилар, асбоб-анжомлар ва малака зарур эди, бироқ у ёрдам сўраб, Худога ёлвориб, деди: “… Агар Сен биз билан бормайдиган бўлсанг, бизни бу ердан олиб чиқмагин” (Чиқиш 33:15). Мусо Худосиз истаган жойига кетишдан кўра, ҳеч қаерга кетмасдан Худо билан шу ерда қолишга тайёр эди. Довуд Худога “Ҳузурингдан мени улоқтириб ташлама, Муқаддас Руҳингни мендан олма”, деб ёлворди. Довуд ўз тахти ва қироллигидан ҳам кўра, Худонинг ҳузури муҳим эканини жуда яхши биларди, шунинг учун у Қодир Худодан уни Ўз ҳузуридан маҳрум қилмасликни сўраган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top