3:20

Оқланиш ва қонун

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Каломда ёзилишича, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир. Шундай экан, Худо бизга берадиган оқланиш ташқаридан келиши керак. Бу ҳақида Масиҳгача бўлган пайғамбарлар ҳам башорат қилган эдилар. Инсон Масиҳнинг нажотига эга бўлса, Унинг солиҳлигига ҳам эга бўлади. Шундай қилиб, оқланишнинг объекти – “Худонинг инояти”, оқланиш субъекти – “Исо Масиҳ”, оқланиш йўли эса – “имондир” . “Оқланиш Худонинг “қабули” дегани; бизни солиҳ деб тан олиб, Худо бизни Ўзининг инояти туфайли қабул қилади; оқланиш “гуноҳларнинг кечирилиши ва Масиҳнинг солиҳлигини тан олишдир”. Оқланиш асоси инсонда эмас, балки Масиҳдадир. Масиҳнинг солиҳлиги – бизга тегишли эмас, биз имон билан Худони тан олганимиздагина бу солиҳлик бизга берилади”.

Narrator 2 Мана шунга кўра, Масиҳнинг солиҳлиги “фаол солиҳлик” эмас, балки “пассив солиҳлик”, “бегона солиҳликдир”. Оқланиш ва қонун ўртасида боғлиқлик бор. Инсон Масиҳда бўлиб, “Худонинг солиҳлиги” га эришиши учун “ўз солиҳлиги” дан ҳалос бўлиши лозим. Бу масалада “қонун” муҳим роль ўйнайди. Худованд Исроил халқига қонунни беришидан бир қанча мақсадлари бор эди. Шулардан бири бу Худо билан мулоқот – қурбонлик қилиш қоидаси, байрамлар қоидаси, тозалик ва тартиб қоидаси ва ҳаказолар. Қонун гуноҳкор инсонга Худо билан мулоқот қилиш усулларини кўрсатади. Худонинг Қонуни – инсон ва Худо ўртасидаги келишувни ҳамда мулоқотни сақлаш учун Худо иродасининг ифодасидир. Қонун фаровон ҳаёт кечириш ҳамда инсон ҳаётининг ички қоидаларни яхши ташкил этиш шарти эди. Жамиятдаги қоидаларнинг ишлаш тарзи ҳам Худо берган қонунга қисман ўхшайди.

Narrator 1 Бу қоидалар тартиб-интизомни ҳамда жамиятни ҳимоя қила олишлари учун гуноҳ юки остида яшаётган инсонларга берилган. Бу қоидаларнинг мақсади – одамлар биргаликда иложи борича бахтлироқ яшашидир. Инсон қонунга амал қилгандагина солиҳ бўлиши мумкин ва фақат шундагина Худонинг халқи сифатида Худо билан, яқинлари билан ҳамда дунё билан тўғри муносабат қила олади. Бироқ, инсон қонунга тўлиқ амал қила олмайди. Гап шундаки, менда, яъни аллақачон гуноҳ туфайли бузилган инсоннинг ичида иккита “мен” мавжуд. Бир томондан, қалбим бу яхши қонунга амал қилишни истайди ва шунга ҳаракат қилади, лекин бошқа томондан, қалбим бу қонундан юз ўгиради. Хуллас, мен яхшилик ўрнига ёмонликни афзал кўраман, итоаткор бўлиш ўрнига итоатсиз бўлишни танлайман. Гап шундаки, ичимда гуноҳ бор. Ичимда гуноҳга мойиллик бор.

Narrator 2 Немис файласуфи Кант шундай деган: “Инсонда ёвузлик илдизи пинҳондир”. Бошқача айтганда, инсонда қонунга амал қилиш учун куч йўқ, инсон шундай мавжудодки, қонун орқали Худо билан тўғри муносабатни тиклай олмайди. Римликларга мактуб 7:19-21 “Ўзим қилишни хоҳлаган яхшиликни қилмайманда, унинг ўрнига ўзим қилишни хоҳламаган ёмонликни қиламан. Ўзим хоҳламаётган ёмонликни қилаётган эканман, демак, бу ишни мен эмас, балки юрагимдаги гуноҳ қиляпти. Мен бундан ушбу хулосани чиқараман: яхшилик қилмоқчи бўлганида, қалбимда ҳамиша ёмонлик пойлаб туради”. Қонун инсонга гуноҳларни англаб етишга ёрдам беради. Инсон амал қила олмайдиган қонунни Худо инсонга нима учун берган? Мана шу сабабга кўра, бошқа барча нарсаларга қараганда қонуннинг асосий вазифаси пинҳондир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top