MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, қанчалик кўп вақтни биргаликда ўтказсангиз, шунчалик сиз ўзингизнинг дўстингизга ўхшар эдингиз – кучлироқ, оқилроқ ва афзалроқ. Исо Масиҳ Бутрусга, Ёқубга ва Юҳаннога ҳамда қолган шогирдлар учун ҳам айнан шундай дўст бўлган.У хасталарнинг дўсти бўлган ва уларнинг дардларига шифо берган.У гуноҳкорларнинг дўсти бўлган.

У уларнинг гуноҳларини кечирган ва уларга янги, соф ҳаёт берган. У ҳаммага, Унинг дўстлигига муҳтож бўлганларга дўст бўлган: бойлар ва қашшоқлар, солиҳлар ва гуноҳкорлар, маълумотлилар ва саводсизлар, ҳар қандай ирқ ва миллат одамларига.

Уларга У мазмунлироқ, бойроқ ва улар илгари билмаган беғараз муҳаббат – Худонинг муҳаббатини берди. Уларни У ҳақиқатга ўргатди. Уларга У ҳамма эҳтиёжларида ёрдам кўрсатган.

Аммо, Масиҳнинг инсоний бадани Унинг имкониятларини чеклаб турган эди. У бир вақтнинг ўзида бир неча жойда ҳозир бўла олмас эди ва Унга муҳтож бўлган Унинг барча дўстлари билан бирга бўла олмас эди.

Шунинг учун Исо Ўзининг издошларига, У осмонга қайтиб уларга бошқа Дўстни ва улар билан қаерда бўлмасинлар бирга бўладиган Ёрдамчини юборишини айтган. Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади. Бу Юпатувчи – Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан доим биргадир. У ичингизда яшайди» Юҳанно китобининг 14 боби16-ва17 оятлари.

Исо шогирдларига юборишни ваъда қилган Ёрдамчи, Муқаддас Руҳдир – Муқаддас Учликнинг Учинчи Шахси. У, Ота Худодек, Исо Масиҳдек, Ўзининг моҳиятида ўша нуфуз, куч ва мақсадга эгадир.

У ҳаммасини билувчи ва ҳаммасига қодирдир. Унинг бадани йўқ, аммо бир вақтнинг ўзида ҳамма ерда бўлиши мумкин. Масиҳ Ўзи ваъда қилганидек, Муқаддас Руҳни Уни қабул этган ҳар бир инсонда яшаши учун юборган.

У Исо амалга оширганларни давом этиб бажариш ва Исо Ўзининг издошларига ўргатганларни ўргатиш учун келди.«Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, Менинг кетишим сиз учун фойдалидир. Агар Мен кетмасам, Юпатувчи олдингизга келмайди. Агарда кетсам, Уни олдингизга юбораман»деб ёзилган Юҳанно мактубининг 16 боби 7 ояти.

Сизни ҳеч ким тушунмай ва муаммоларингиз билан ҳеч кимнинг иши бўлмаган пайтлар сизда бўладими? Худо тушунади! У сиз учун нима зарурлигини билади. У сизни шунчалик севдики, Муқаддас Руҳни Дўст ва Ёрдамчи сифатида юборди.Муқаддас Руҳга Дўст деб эга бўлиб, сиз ҳеч қачон ёлғиз ва ношуд бўлмайсиз. Исо ўзга Ёрдамчини юборишни ваъда қилди. Шунинг билан азиз дўстлар мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top