3:07

Никох ва оила 02

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сиз азизлар билан тинч омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Дунёнинг кўп қисмида учтадан иккита оила ажрашиб кетмоқда.

Бу Худонинг Каломида кўрсатилган намунага бутунлай қарама-қарши нарса. У сизнинг никоҳингизда, Унинг сизга бўлган севгисини ифодаловчи ўзаро муносабатлар бўлишини истайди. Бу фақат қачон сиз Уни ҳурмат қилиб, Унинг бошқарувини қидирганингизда ва Унинг намунасига амал қила бошлаганингизда содир бўлади.

Муқаддас Китоб бизга никоҳ ва оила ҳақида чуқур билим беради. Азизлар ушбу мавзуни ўқиётганлардан баъзилар ҳали оила қурмаган бўлиши мумкин. Худо сизни никоҳ борасида тўғри йўлига бошласин.

Оилалиларга эса никоҳдаги ўзаро муносабатларингиз аъло бўлишига ва оилани бахтли қилишингизга ёрдам беради Худонинг сиз учун режалаштирган никоҳи – бу севгининг, ҳурматнинг, бирликнинг ва Масиҳ билан Унинг жамоати ўртасидаги ҳамкорликнинг тасвиридир.

Эски Аҳдда Худо Ўзини Ўз халқининг эри деб атаган. Янги Аҳдда эса жамоат Масиҳнинг келини деб аталган. «Киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади, деб ёзилган.

Бу сир буюк ва мен буни Масиҳ ҳамда имонлилар жамоатига ўхшатиб айтяпман. Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин» Никоҳ – бу эркак билан аёлнинг қонуний йўл билан биргаликда яшаш учун икки кишининг маънавий боғлиқлиги ва бошқалар билан яқин муносабатлардан мустасно равишдаги иттифоқидир.

Бундай ҳолда оила сақланади ва мустаҳкамланади. Эркак ва аёл никоҳ ришталари билан боғланганида, улар бир бутун бўлишади. Худо, инсон ёлғиз яшаши яхши эмас деди. У эркакнинг ўртоқликдаги ва ҳамкорликдаги муҳтожлигини қониқтириш учун унинг танасидан суякни олди ва аёлни яратди.

Матто Хенрининг ёзишича, Худо суякни, Одам Ато аёлни оёқ ости қилмаслиги учун оёғидан олмади, аёли эрини бошқармаслиги учун бошидан олмади. Одам аёлини севиши ва ҳимоя қилиши, ҳамиша ёнида бўлиши учун ён тарафидан, юрагига яқин жойдан қовурғасидан олди.

Никоҳнинг саодатли бўлиши эр-хотиннинг бир-бирига бўлган севгисига ва ҳамкорликдаги муносабатларига боғлиқ. Момо Ҳаво Одам Атонинг бир қисми. Эр ва хотин бир-бирининг қисмига айланади.

Уларнинг ҳаётлари битта ҳаётга қўшилиб келади ва алоҳида яшай олмайдилар. Эфесликларга мактубининг 5 боби 28 оятида шундай дейди: «Шундай қилиб, эркаклар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак». Шу билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top