Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Худо оилани жамиятнинг асосий бирлиги деб ҳисоблади. Унинг қонунлари эркак ва аёл ҳаётидаги маънавий мезонларни ўрнатади.
Тинч яшашга ўрганган, бахтли оиладан чиққанлар, бошқалар билан тез чиқишишга ёрдам беришининг гувоҳи бўлишади. Ҳурмат-эҳтиромли жамият – иззатли ва мустаҳкам оилалардан ташкил топган бўлади.
Яхши оилалар яхши жамиятни ташкил қилади, яхши жамият эса яхши халқни. Ҳар бир оила Худонинг ўлчовларини қабул қилиб, Унинг қонунига бўйсуниши, оилани бузадиган нарсадан сақланиш ва Худо бизнинг уйимиз ва оиламиз ҳақида нима деяётганини ўрганишимиз нақадар муҳим!
Унинг қонунини ўрганаётганингизда ва ўрганганингизни амалда қўллашингизда Худо сизларни баракаласин! Ўз ўғил қизларимизни баркамол ҳаётда яшашга тўғри ва нотўғри қобилиятли қилиб ўстириш учун Худонинг олдиндан белгилаган мезонлари мавжуд.
1-Коринфликларга мактубининг 9 боби 24ва27 оятлари бизга, чопқир ўзининг жисмоний беллашувга қобилиятли бўлиши учун ўзини қатъий тартибга тортишини эслатади.
У совға олишга чопаётганлиги учун, вақтинчалик лаззатдан воз кечади, чунки совғани тез орада олмаса ҳам, лекин жуда каттасини олади. Эркак ва аёлнинг ўзаро муносабатларининг ўртасидаги Худо мезонлари – бу мутлақо лаззатланишдан воз кечиши дегани эмас, аксинча улар юксакроқ лаззатга йўл топишга ёрдам беради.
Худо инсонни табиий иштаҳалари билан яратди, улардан баъзилари жинсий иттифоқда ўз ифодасини топади, лекин Худонинг сўзи, бу самимий дақиқаларнинг никоҳ учун сақланиши лозимлигини тасдиқлайди.
Кўпинча ҳаётлари тартибли ва беғараз деб таърифланаётган бу эркак ва аёл, тўйдан олдин шу хатти-ҳаракат намунасини қабул қилишди. Бошқалари эса, эр-хотин бўлишидан олдин бир лаҳзалик лаззат учун, ҳеч қачон тузалмаслиги мумкин бўлган чандиқлар қолдириб маънавий ва руҳий бойликлар зарарига йўл қўйиб беришади.
Шу дарсда Худонинг қонунларига енгил қараганлар, Худонинг улар учун тайёрлаб қўйган буюк лаззати ва совғасини рад этишини ўрганамиз. Никоҳдан олдинги эркак ва аёл учун Худонинг маънавий мезонлари деганимиз нима эканини тушунтиришга бу мезонга амал қилмаганларнинг ҳаётидаги баъзи бир оғир аҳволларни аташга Муқаддас Ёзувга асосланган ҳолда, ўзини пок сақлашнинг йўлларини аниқлашга ёрдам беради.
Худо Ўзининг шахсий режасига кўра, эркак ва аёлни яратди. Инсоннинг оилавий ҳаётига нима керак бўлса ҳаммасини таъминлади. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хозирча хайр саломат бўлинг.