Ассалому алайкум азиз биродарлар, Худонинг Жамоат учун режаси қандай қилиб амалга оша бошлаганини ўрганишга харакат қиламиз. Жамоат қаерда пайдо бўлди? Эҳтимол, сизнинг ерингизда жамоат кўп йиллардан бери, ё бўлмаса яқиндан бери мавжуддир.
Кимдир сизнинг жойингизда Хушхабарни ваъз қила бошлади, кимдир узоқдан келиб, одамларга Исо Масиҳ ҳақида гапира бошлади.Сизнинг ерингизда Хушхабар ваъз қилиниши бошланишидан анча бурун ва ҳатто у ҳақида кимдир билишидан олдин, Худода аниқ бир режа бор эди.
У Масиҳ хочда ўлаётган дақиқада пайдо бўлмаган. Худонинг режаси дунё яратилишидан олдин тузилган эди. Ҳаворий Павлус Эфес жамоатига бу режа ҳақида ёзган эди.
«Ўз ҳузурида муқаддас ва бенуқсон бўлишимиз учун, У Масиҳ ҳақи бизга муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишдан аввал танлади. Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди».
«Лекин замона охирлаб қолганда, Худо Ўз Ўғлини юборди». Масиҳ одамларга Худо ҳақидаги ҳақиқатни очди ва кўп мўъжизалар яратди. Аммо Инсон Уни қабул этмади.
Одамлар Уни хочга михладилар, лекин Самовий Ота уни қайта тирилтирди!Масиҳ Ўз хизматини яҳудийлар орасида бошлади. Кўпчилик яҳудийлар Масиҳни қабул қилишмасди, лекин Худо инсонни қутқариш режасини амалга оширишда давом этарди.
Ҳаворий Павлус буни Эфес жамоатига тушунтиради:«Бу сир ўтмиш одамзод авлодларига билдирилмаган бўлса-да, ҳозир Муқаддас Руҳ буни Масиҳнинг муқаддас ҳаворийлару пайғамбарларига ошкор қилди.
Шунга кўра, энди Исо Масиҳнинг Хушхабарига ишонган бошқа халқ вакиллари яҳудийлар билан бир бадандай бўлиб, Худонинг ваъда қилган қут-баракаларига шерик ва ҳамворисдир» Эфесликларга мактубининг 3 боби 5ва 6 оятлари.
Шундай қилиб, Жамоатни Исо Масиҳни ўзининг шахсий Қутқарувчиси деб ишонаётган одамлар ташкил этади. Хушхабарни қабул қилиш орқали улар Унинг Жамоатининг қисми бўлдилар.
Худонинг келажак ҳақидаги режасида Масиҳ қандай ўрин эгаллашини аниқлаш. Худо Ўз режасини Исо Масиҳ орқали амалга оширмоқда. Инсонлар тарафидан Исо Масиҳнинг рад этилиши Худониг режасини тўхтата олмади.
Исо Масиҳнинг ўлими Унинг режасининг амалга ошишини тўхтатмади. Худо Ўз режасини амалга оширишни давом эттирмоқда. Худонинг келажак учун ҳам режаси бор! Тайинланган вақтда бу режа амалга ошади.
Шунинг билан азизлар бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.