Ассалому алайкум азиз биродарлар, Худо Ўзининг олдиндан белгилаган режаларидан қайтмайди. Худо Ўзининг Жамоати учун нима тайёрлаб қўйгани ҳақида Муқаддас Китоб бизга кўпини айтади.
Масиҳ хочдаги ўлим жазосига берилишидан аввал, ибодат қилган: «Эй Ота! Сен Менга берган одамлар Мен билан бир жойда бўлишини хоҳлайман. Сен Менга ато қилган улуғворликни улар ҳам кўриб турсин, дунёни яратмасдан аввалоқ Сен Мени қандай севганингни улар билсин» Юҳанно мактубининг17 боби 24 ояти.
Қачонлардир – ўз вақтида! – бу ибодатга Худо жавоб беради. Жамоат Исо билан бирга бўлади ва Унинг шуҳратини кўради. Одамлардан ҳеч ким, осмонда бизни нима кутаётганини билмайди, лекин Исо Масиҳ билан бирга мулоқотда бўлиш – ажойиб бўлади!
Муқаддас Китоб, ҳаммаси қандай бўлиб ўтишини гапиради. Масиҳ Ўзининг Жамоати ортидан ерга қайта келади. Бу ҳодиса ҳақида ҳаворий Павлус Салоникадаги жамоатга ёзган:
«Чунки Раббимиз Исо Ўзи буюк нидо, бош фариштанинг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушади. Аввал Масиҳга ишонган марҳумлар тириладилар. Сўнгра биз, тирик қолганлар, улар билан бирга Раббимизни ҳавода кутиб олиш учун булутлар билан кўтариламиз.
Шу тариқа ҳамиша Раббимиз билан бирга бўламиз» 1-Салоникаликларга мактубининг 4боби 16 ва17 оятлари. Жамоат мўъжизавий ўтмишга эга эди ва ажиб келажакка эга, лекин ҳозирги, шу пайтда ерда ҳаёт кечириши керак.
Биз абадийликда ҳам, ўтмишда ҳам яшаётганимиз йўқ, бугунда яшаяпмиз. Биз ўрганаётган ҳақиқатлар ҳозирги кунларимизда, бизга қандай ёрдам бера олади? Азизлар кейинги мавзуларимизда Жамоатларнинг вазифасини чуқурроқ кўриб чиқамиз, ҳозир эса бир неча умумий мақсадларни кўриб чиқишимиз лозим.
Ҳаворий Павлуснинг Эфесдаги жамоатга ёзган мактубини ўқиймиз:«Мен барча азизлар орасида энг арзимагани эдим. Аммо Худо иноят қилиб, Масиҳнинг ақл бовар қилмас бойлиги ҳақида турли халқларга Хушхабар етказиш учун мени юборди.
Мен Худонинг сирли режаси нимадан иборатлигини барчага аниқ маълум қилмоқ учун ваколат олдим. Исо Масиҳ орқали оламни яратган Парвардигор азалданоқ бу сирни Ўз ҳузурида пинҳон сақлаган эди.
Ҳозирги замонда эса У Масиҳ умматини барпо қилиб, У орқали самовотда ҳоким бўлган кучларга ҳам Ўзининг кўп қиррали ҳикматини ошкор қилди» -деб ёзилган Эфесликларга мактубининг 3 боби 8ва10 оятлари.
«Самовотда ҳоким бўлган кучлар» деб, айтилаётган сўзларнинг маъноси руҳий, биз учун кўринмайдиган дунёни англатади. Ҳаворий Павлус бу жойда Жамоатнинг шон-шуҳратли келажаги ҳақида ва ёвуз руҳлар устидан ғалабаси ҳақида гапирган. Хайр саломат бўлинг.