Ассалому алайкум азиз биродарлар, Баъзида шундай бўлиши мумкинки, сиздан Худо уни ёки бошқасини хоҳлаётгандек сизга туюлади, аслида эса бу фақат сизнинг истакларингиздир.
Худонинг овозини биз қандай аниқ билсак бўлади? Худога шукроналар бўлсинки, биз Худонинг Каломига эгамиз, у Муқаддас Китобда ёзилган ва биз ўзимиз уни ўқишимиз мумкин.
Сиз Муқаддас Китобда ёзилган Худонинг Каломи билан ҳамма нарсани текширишингиз керак. Мана нима учун Худонинг Каломини ўрганиш шундай муҳим, буни ҳозир сиз қилаётганингиздек.
Жиддий изланишлар орқали сиз Муқаддас Китобни яхшироқ тушунишни ўрганасиз. Сиз Унинг таълимотини ўзингизнинг амалий ҳаётингизда қўллашни билиб оласиз. Муқаддас Китоб олтмиш олтита ҳар хил китоблардан ташкил топган.
Асрлар давомида Худо алоҳида солиҳ кишиларни улар орқали халққа Ўзининг Каломини етказиш учун танлаган. Илоҳий Руҳ уларни илҳомлантириб, уларга ёзиш керак бўлганларни баён этган.
Тахминан 16 аср мобайнида 40та муаллифдан фойдаланиб, Ўзининг хабарини одамзодга баён этиш учун 66та китобни ёздирган, энди биз уларни Муқаддас Ёзув деб атаймиз.
Ушбу китобларнинг ҳаммаси ажойиб бирликка эга бўлиб, бир мавзуни ёритади, шунинг учун биз биламизки, бу китобларнинг муаллифи бир Шахс бўлган қудратли Худованд кўп йиллар аввал Худо Ўзининг фарзандларининг юрагига шу 66та китобни бир китобга мужассамлашни солди.
Исо Масиҳ туғилганидан кейин, барча китобларни тўплаб, битта китоб,яъни Муқаддас Китобга жойлаштирдилар. Энди биз уни Муқаддас Китоб деб айтамиз «Библия» сўзи «китоблар» маъносини англатади.
Биринчи 39 китоб Исо Масиҳ туғилишидан олдин ёзилган. Улар «Қадимги Аҳд» дейилади. У Масиҳ ерга келиб, Худованд ва инсон орасида «Янги Аҳд» тузилганидан сўнг, ёзилган 27 китобнинг мажмуасидир.
Ушбу китоблар бизга ўша «аҳд» шартларини очиб беради.Қадимги Аҳд иброний тилда ёзилган, Янги Аҳд эса, юнон тилида ёзилган. Худо бу китобни бутун инсоният учун берганки, ҳар бир киши уни ўқисин.
Шунинг учун Худо Ўзининг фарзандларига бу китобни кўп тилларга таржима қилишга ёрдам бермоқда. Ҳозирги вақтда Муқаддас Китобнинг алоҳида китоблари 1300 тилга таржима қилинган. Азиз биродарлар, Муқаддас Каломни қанчалик ўқиб ўрганиб борсак, Худовандни шунчалик яқиндан билишга харакат қилган бўламиз.
Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.