Ассалому алайкум азиз биродарлар. Нима учун олтмиш олти китоб 1600-йилларгача бўлган даврда қирқта одам ёрдамида ёзилиб ва ҳаммаси бир китобга жойлаштирилган?
Чунки битта мавзуга бошқа мавзулар орқали ўтилади. Ҳаммаси бир жам бўлиб бизга ҳар хил бўлимларни тасвирлаб беради. Муқаддас Китоб тарихни, амрларни, саноларни, башоратларни, таржимаи ҳолларни ва амалий таълимларни битта мавзуга жамлаган.
Бу гуноҳкор инсоннинг, Худонинг севгиси орқали нажот топиши ҳақида. Муқаддас Китобнинг иккала бўлими ҳам Янги Аҳд ва Қадимги Аҳд инсонни Худонинг нажотига ва Исонинг инояти остида Қутқарилишига муҳтожлигини кўрсатяпти.
Қадимги Аҳд Китоби Исо туғилишидан аввал ёзилган ва бу Китобда У ҳақида кўпгина башоратлар мавжуд. Янги Аҳд эса Қутқарувчининг қандай келганлигини ва биз қандай қилиб У орқали қутқарила олишимизни айтади. Муқаддас Китобнинг мағзи шуки инсон учун нажот бор ва бу Нажоткор Исодир. Балки сиз умрингиз давомида Исо ҳақида билиб келгандирсиз ёки ҳеч қачон У ҳақида эшитмагандирсиз.
Балки сиз аллақачон Исони таниб ва Уни севгандирсиз ёки бўлмаса Исо билан учрашмагунча Унинг душмани бўлган, яъни У билан учрашгандан кейин ҳаёти ўзгарган Павлус каби, умуман Хушхабарга қаршидирсиз.
Сизнинг Исо ҳақидаги билимингиз ва Унга итоаткорлигингиз қандай бўлмасин, бу ёзувлар сизга У билан шахсан яхшироқ танишиб олишга ёрдам беради. Худди сиз қилаётганингиздек, бизлар ҳам сизга яхши бўлиши учун ва Исо билан дўстлашиб олишингиз учун умид билан ибодат қиламиз.
Ваъдалар бизнинг ҳаётимизнинг бир қисми. Ота-оналар болаларига бир нарсалар қилишга ваъда беради. Сиёсатчилар, тадбиркорлар ва хусусий дўкон эгалари ваъда қилишади.
Барчамиз кимнингдир берган ваъдасининг бажарилишини кутиш тажрибасига эгамиз. Бир пайтлари бизга, жуда узоқ вақт кутиб қолишимизга тўғри келади ва баъзида жуда хафа бўламиз.
Худо ҳам бизга ваъда берган. Бир неча асрлар илгари Исо туғилган эди, Уни Худо Масиҳ, яъни Мойланган келади деб ваъда қилди. У Ўзининг пайғамбарлари орқали Унинг Ким эканлигини ва Унинг нима ишлар қилишини маълум қилган.
Исо келганида бу башоратларни билган одамлар қандайдир аҳамиятли нарсани сезишди. Улар Исонинг гапирганларини ва қилган ишларини кўриб Уни баён этишга тўла лойиқ кўришди. Улар Худо юборишга ваъда қилган Масиҳ Исонинг Ўзи эканлигини билишди.
Худо Ўз сўзига содиқдир!Бу дарсда сиз, Исо ҳақидаги башоратларнинг фарқини ўрганасиз. Сиз уларнинг У ҳақида айтган ажойиб нарсаларни билиб оласиз. Шу билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди хайр саломат бўлинг.