Салом азизлар. Мен ҳаётимнинг мақсадини қидириш учун бир неча йўлларни таклиф қилган кўпгина китобларни ўқиганман. Уларниг ҳаммаси “ўз-ўзига ёрдам” туридаги китоблардир, чунки улар мавзуга ўзига йўналтирилган нуқтаи-назар билан ёндашадилар. “Ўз-ўзига ёрдам” шаклидаги китоблар, ва ҳаттоки масиҳий китоблар одатда ҳаётнинг мақсадини топишда айнан кутилган босқичларни таклиф қилишади: Орзуларингиз ҳақида ўйланг. Қадриятларингизни ойдинлаштиринг. Бироз мақсадлар қўйинг. Нимада яхши қобилиятга эга эканлигингизни аниқлаштиринг. Юксак ниятлар қилинг. Унга эришишга ҳаракат қилинг. Тартиб-интизомли бўлинг. Мақсадларингизга эришишингизга ишонинг. Бошқаларни жалб қилинг. Ҳеч қачон воз кечманг ва хоказолар.
Албатта, ушбу тавсиялар улкан муваффақиятларга етаклайди. Сиз одатда бутун онгингиз билан бирор мақсадга ҳаракат қилсангиз муваффақиятга эришишингиз мумкин. Лекин муваффақиятга эришиш билан ҳаётингизнинг мақсадини бажо келтириш умуман бошқа масалалардир. Сиз шахсий мақсадларингизда муваффақиятларга эришишингиз ва дунё стандартларига жавоб берадиган даражада муваффиқият қозонишингиз мумкин ва айни пайтда Худо сизни яратишидан мақсадини йўқотганингизни пайқамаслигингиз мумкин. Сиз ўз-ўзингизга ёрдам беришдан кўра кўпроқ нарсага муҳтожсиз. Каломда айтилган “Ким ўз жонини аямоқчи бўлса, уни йўқотади. Лекин ким Мен учун жонини йўқотса, жон топади.”(Матто 16:25)
Бу ўз-ўзига ёрдам китоби эмас. Бу китоб муносиб мартабангизни топиш, орзуларингизга эришиш ёки ҳаётингизни режалаштиришингиз ҳақида эмас. Бу китоб зўриққан жадвалингизга қандай қилиб янада кўпроқ ишлар қўшиш ҳақида ҳам эмас. Аслида бу китоб нима муҳимроқ эканлигига эътибор қаратиш орқали қандай қилиб камроқ ишлаш ҳақидадир. Бу китоб Худо сизни ким бўлиш учун яратганига эга бўлиш ҳақидадир. У ерда қандай қилиб нима мақсадда яратилганингизни билиб олишингиз мумкин. Сизда фақатгина иккита танлаш имконияти бор.
Минг йиллар давомида кўпгина буюк файласуфлар ҳаётнинг маъноси ҳақида ўйлаб кўрганлар ва уни муҳокама қилганлар. Фалсафа муҳим фандир, аммо ҳаётнинг маъносини аниқлашда ҳаттоки энг доно файласуфлар ҳам тахмин қиладилар холос.
Худо бизни ўйлашимиз ва тахмин қилишимиз учун қоронғуликда ташлаб қўйгани йўқ. У Муқаддас Каломида ҳаётимиз учун ўзининг беш мақсадини очиқ намоён қилган. Муқаддас Калом бизнинг нима учун ҳаётлигимиз, ҳаёт қандайлиги, нимадан чекинишимиз ва келажакдан нималарни кутишимиз ҳақидаги Фойдаланувчи Қўлланмамиздир.
У ўз-ўзига ёрдам бериш туридаги ёки фалсафий китоб билолмайдиган нарсаларни тушунтиради. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Биз Худонинг махфий, сирли ҳикмати борасида гапирамиз, У бу ҳикматни дунё бино бўлишидан аввал бизга улуғлик яратиш учун шайлаб қўйган эди.” (1 Коринфликлар 2:7). Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.