3:26

Ҳаётингизни нима бошқаради? 2 қисм

MP3

Салом азизлар. Ҳар бир кишининг ҳаётини нимадир бошқаради. Кўпгина инсонларни қўрқув бошқаради. Уларнинг қўрқувлари шикастланиш, қаттиқ назоратли уйда тарбияланганлик ёки ҳаттоки ирсий камчилик оқибатида юзага келган бўлиши мумкин. Сабабидан қатъий назар, қўрқув таъсирида юрадиган инсонлар таваккал қилишдан қўрқиб улкан имкониятлардан фойдаланмайдилар. Бунинг ўрнига улар хатардан сақланиб ва ўз мартабаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб ҳаммасини хавфсиз амалга оширадилар. Қўрқув Худо сизни ҳоҳлагандек бўлишингиздан сақловчи ўз ўзига юклатилган қамоқхонадир. Сиз ўз имонингиз ва севгингиз билан қўрқувга қарши ҳаракат қилишингиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишида севги камолотга етмаган, чунки кўрқув жазо тушунчаси билан боғлиқдир.” (1Юҳан. 4:18).

Кўпгина инсонларни моддийлик бошқаради. Улардаги эгалик қилишга бўлган интилиш бутун ҳаётларининг мақсадига айланган. Ушбу интилиш уларда кўпроқ бўлса, кўпроқ хурсанд, муҳимроқ ва хавфсизроқ бўламан деган нотўғри тушунчага асосланган ва бу уччала тушунчалар ёлғондир. Мол мулк фақатгина вақтинчалик хуррамликни таъминлайди. Моддий нарсалар ўзгармаслиги сабабли, биз бора бора улардан зерикамиз ва янгироқ, каттароқ ва яхшироқ нарсаларни ҳоҳлаймиз.

Мен кўпроқ олсам кўпроқ муҳимроқ бўламан деб ўйлаш афсонадир. Ўз ўзича лойиқлик ва умуман лойиқлик бир хил эмас. Сизнинг қадрингиз сиз қадрлаган нарсалар билан аниқланмайди ва Худо ҳаётдаги кўп қадрли нарсалар умуман нарса эмас дейди. Пул ҳақидаги энг машҳур афсона бу — кўпроқ пулинг бўлса кўпроқ хавфсиз бўлиш. Бундай бўлмайди. Бойлик бирпасда турли омиллар орқали қўлдан кетиши мумкин. Ҳақиқий хавфсизликни фақатгина сиздан олиб бўлмайдиган Худо билан муносабатингизда топишингиз мумкин.

Кўпгина инсонларни маъқул бўлиш бошқаради. Улар учун ота оналари ёки рафиқалари ёки болалари ёки ўқитувчилари ёки дўстлари кутганларидек бўлиш ҳаётларини бошқаради. Кўпгина вояга етганлар хурсанд қилиб бўлмайдиган ота оналарига маъқул бўлишга ҳаракат қилишади. Бошқалар эса одамлар улар ҳақида нима ўйлаши хақида хавотирланадилар. Бахтга қарши, оломон кетидан юрган киши одатда унинг ичига йўқолиб қолади. Мен муваффақиятга етакловчи ҳамма калитларни билмайман, аммо муваффақиятсизликнинг калитларидан бири ҳаммага маъқул бўлишга интилишдир. Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри асосида бошқарилишингиз Худонинг ҳаётингиздаги мақсадини фаҳмламаслигингизни кафолатлайди. Исо айтади, “Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди.” (Мат. 6:24). Ҳаётингизни бошқараётган бошқа кучлар хам мавжуд бўлиши мумкин, лекин ҳаммаси фойдаланилмаган салоҳият, кераксиз стрес ва қониқарсиз ҳаёт каби ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Ҳеч нарса Худонинг ҳаётингиз учун мақсадини билишга тенг келолмайди ва ҳеч бир нарса – на муваффақият, на бойлик, на шон-шуҳрат ёки ҳузр-ҳаловат унинг ўрнини босмайди. Мақсадсиз ҳаёт гўёки маъносиз ҳаракат, йўл-йўриқсиз фаолият ва сабабсиз ҳодисаларга ўхшайди. Мақсадсиз ҳаёт арзимас, аҳамиятсиз ва маъносиздир. Дўстим, сизнинг ҳаётингизни нима бошқаради? Бу ҳақда Дилкаш Радио телеграм каналимизга ёзиб юборинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top