2:43

Итоаткорлик ва Худонинг Каломи

MP3

Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Сиз қачон бўлса ҳам ўзингизга савол берганмисиз, нима учун Исонинг шогирдлари Худо ва Унинг ишлари ҳақида бошқалардан кўпроқ билимга эга бўлдилар? Ушбу саволга жавоб эса қизиқарли даражада одиийдир: улар итоаткорлик йўлида тинмай юрдилар ва айнан мана шу итоаткорлиги туфайли, Худо уларни кўп нарсага ўргатди. Бироқ кўп масиҳийлар итоаткорлик йўлини ташлаб, яна қандайдир қўшимча очиқликларни кутадилар.

“Худовандим, агар Сен менга келажагимни очиб берсанг, мен ишонаман ва ана шунда мен Сенинг изингдан боришга тайёр бўламан”, деб фикр юритадилар. Худо бундай ибодатга: “Сен итоаткорлик йўлига тушмасанг ҳеч нарсани билолмайсан” деб оддийгина жавоб беради. Агар сиз имон йўлига тушишдан олдин катта очиқликларни талаб қилсангиз сиз ҳеч қаерга кўтарила олмайсиз. Худо сизни келажак эмас, имон рағбатлантиришини истайди. Худонинг Каломи – оёғингизга чироқ ва йўлингизда нур. У юриб қаерга босиш кераклигини кўриш учун етарли ёруғлик беради. Агар сиз келажагингизни олдиндан билсангиз, сиз ҳеч қачон жойингиздан силжимас эдингиз.

Агар сиз ҳамма қийинчиликларни, қайғуларни, азобларни олдиндан кўрсангиз, агар сиз тўла билимга эга бўлсангиз, унда оғриқлардан қочиб, жойингизда қолишга қарор қилган бўлар эдингиз. Лекин масиҳийча итоаткорлик йўлининг фақат бир усули бор: имон билан яшаш, аммо келажакни билиш билан эмас, севги билан итоаткорлик йўлидан бориб, қўрқувларни, ҳаяжонни ва бошқаларни енгиб. Агар сиз шундай қилсангиз, Худо сизни ажойиб тарзда севишга ваъда беради, бошқа йўл билан буни синаб бўлмайди.

Жавобгарлик Худога севги билан итоаткор бўлишга мажбур қилади. Мураббийлик фаолияти бусиз ҳеч бўлмайди. Шогирдлар Худо билан алоқада бўлиб севги билан итоаткорликни кўрсатишади. Мураббийлар бу жараёнда Худо билан алоқада бўлишга одамларга ёрдам бериб, Унинг иродасини бажариб таянч бўлишади. Ҳамма нарса мураббийликка ёрдам беради. Шогирднинг ҳаёти — бу Худо билан яқин муносабатдаги, севги билан итаоткорлик ҳаётдир ва унга жавобгарлик кўмаклашади. Исо шогирдларининг қайта тикланишини кутарди. “Ҳосил олиб келиш” дегани мана бу – шогирдлар ўз табиийлиги билан ҳосил келтирмай олмайди. Агар шоҳ новдадан узилган бўлмаса, у, албатта, ҳосил келтира бошлайди.

Агар шогирд Худо билан алоқада бўлса, маълум бир вақтда табиий йўл билан ҳосил бера бошлайди. Ҳосилдорлик, камида учта нуқтаи назардан иборат. У Худони улуғлайди (Юҳ. 15:8), Масиҳ шогирдларни чорлаётиб, очган кутилган натижаларга мос келади (16-оят) ва бу ҳосиллар кўп бўлади (8,16-оятлар).

Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top