3:03

Ибодат қилишингизга нима халақит қилади?

MP3

Ассалом у алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Ибодатнинг аҳамиятини баҳолаш имкони йўқ. Биз амин бўлдикки, заминда масиҳийлар қон ва танага қарши курашмайдилар ва ибодат – бу уларнинг курашидаги ниҳоятда қудратли қуролдир. Мана шунинг учун ҳам ибодат қилишда қанчадан-қанча тўсиқлар пайдо бўлади: “Ибодат қилишга вақтим йўқ… Қаерда ибодат қилишни билмайман… Билмадим, нима учун ибодат қиламан… Нимадан бошлашни билмайман… Ибодан қиламану, аммо бефойда…” Бироқ, бир чўпоннинг таъкидлашича, “Худо бизнинг ибодатларимизга жавоб қилаётгани учун ибодат қилишимиз керак эмас, балки У бизга ибодат қилишни амр этгани учун ибодат қиламиз”. Масиҳий ибодат қилиши керакми ёки ибодат қилиши керак эмасми – унинг танлаш имконияти йўқ. Ибодат қилиш унга амр этилган.

“…Сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар”, — дейди Исо Матто Хушхабарининг 5-боб, 40-оятида. “Васвасага тушмаслик учун ибодат қила туринглар”, — дейди Исо Масиҳ Луқо баён этган Хушхабарнинг 22-боб, 40-оятида. Эфесликларга Мактубда (6:18) Павлус шундай деб даъват этади: “Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилинглар…”

“Биз учун ҳам ибодат қилинглар, — дейди Павлус, — токи Масиҳ сирини қўрқмасдан баён қилишимиз учун, зарур бўлган сўзларнинг берилиши учун Худо оғзимизни очсин. Биз Инжил учун маҳбус бўлсак-да, бу элчиликни тегишлича оғзи ботирлик билан ижро этайлик”. Юқорида биз амин бўлганимиздек, “…Худонинг иродаси – ҳамиша хурсанд бўлишимиз, тинмай тоат-ибодат қилишимиз, ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилишдир, чунки биз Исо Масиҳ умматимиз”.

Ҳар доим тинимсиз ибодат қилишингизга нима халақит қилади? Ҳаётингизни ибодатда ўтказишга сизга ҳалақит берувчи тўсиқларни енгиб ўтишингиз учун Муқаддас Ёзувда қандай панд-насиҳатлар ва қандай амалий машғулотлар сизга ёрдам беради? Исо шундай дейди: “Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади” (Матто 6:33). Агар Худо Шоҳлигига олдинроқ интилсак, ердаги барча муаммоларимиз Худонинг шоҳидлигида ўз ечимини топади. Исонинг Ўзи ҳар доим ҳаётидаги ҳар бир муҳим ҳодиса олдидан ибодат қиларди:

Жамоа хизматига киришишдан олдин У бир ой рўза тутган ва тинмай ибодат қилган (Матто 4). Исо ўн икки ҳаворийни танлашдан олдин ибодат қилди (Луқо 6:12). Исо субҳидамда кўл устидан юришдан олдин ҳам ибодат қилди (Матто 14:22-25).

Исо қиёфасини ўзгартиришдан олдин ҳам ибодат қилди (Луқо 9:28, 29).

Юҳанно баён этган Хушхабарнинг 17-бобида айтилишича, Исо Ўз уммати учун, биз учун ва ўлганлар учун ибодат қилди. Шогирдлар Исога хиёнат қилишидан олдин ва У хочга тортилишидан олдин ҳам, У нарироққа бориб ибодат қилди (Матто 26:36). Ибодат қўлингиздаги энг кучли воситадир, ундан доим фойдаланинг.

Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top