Ассалому алайкум. Қувғинлар мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.
Закариё пайғамбар китобининг 13-бобида (7) шундай дейилган: “Чўпонга ҳамла қилгин, шунда қўйлар ҳар ёққа сочилиб кетади”. Пухта тайёрланган раҳбарлар – қувғинга учраган жамоатнинг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжидир. Уларсиз ҳар қандай жамоа кучайиб боролмайди, заифлашади ва тарқаб кетади. Тажрибасиз қўзиларни сохта таълимотлар ва бидъатчилар еб қўядилар.
Инжилга қарши турувчи баъзи бир мамлакатларда минглаб имонлилар жамоатларда панд-насиҳатларни тинглайдилар, у ердаги қавбошиларнинг ўзлари эса – ҳали Масиҳдаги чақалоқлар ҳисобланадилар. Шундай ҳам бўладики, бирмунча катта жамоатда атиги бир нечта Муқаддас Китоб бор, холос. Айнан бундай вазиятларда имонлилар одам қалби душманининг ўлжасига айланадилар. Таъқиблар вақтида ўз қавмбошисидан айрилган масиҳийларнинг кўпчилиги ортга чекинадилар.
Тўғри, мураббийлар фақатгина чегаранинг ўзидан ўтиш учун ҳаётларини катта хавф остига қўядилар, билимга интилган раҳбарликка аъзоларни ўқитар эканлар, тунларни бедор ўтказадилар. Раҳбарлик лавозимини эгалламоқчи бўлганлар ҳам ушбу машғулотларга қатнашар эканлар, таваккал қилиб нафақат озодликни, балки ўз ҳаётларини гаровга қўядилар. Тайёргарликни ўтаган Инжил хизматчилари сизнинг ҳаётингизда қандай вазифаларни бажаришди? Агар улар фаолият кўрсатмаганда, ҳозирда сизнинг ҳаётингиз қандай бўлар эди? 1 Тимўтийга Мактубнинг 3-бобини тўлиқ ўқиб чиқинг. Ермиё Китобининг 23 ва 50 — бобларида нопок чўпонлар устидан Худонинг чиқарган ҳукмлари ҳақида айтилади.
Худо томонидан чўпонларга ишониб топширилган имонлиларга нисбатан улар ёмон муносабатда бўлганлари ва шахсий мақсадларини кўзлаб иш тутганлари ҳақида Худо пайғамбар Ҳизқиёга айтади (Ҳизқиё 34:2,3). Аммо Ермиё Китобида, Худо бизга, Ўз халқига Унинг кўнглига яқин бўлган чўпонларни жўнатишини, бу чўпонлар жамоатга сидқидилдан хизмат қилишларини ва уни ҳимоя қилишларини ваъда қилган.
Эфесликларга Мактубнинг 4-боб 11-13 — оятларида шундай дейилган: “Шунингдек, Масиҳнинг Ўзи баъзи кишиларни ҳаворий, баъзиларини пайғамбар, баъзиларини Инжил воизи, баъзиларини эса имонлилар жамоатига чўпону мударрис қилиб тайинлади. Шу йўсинда имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни оладилар ва Масиҳнинг уммати обод бўла боради.
Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб-биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз”. Жамоатингизнинг бошқа аъзолари билан ёки дўстларингиз билан бирга ибодат орқали қўллаб-қувватлаш тўгарагини ташкил қилинг. Бутун ҳаёти давомида жабр-зулмда яшаётган одамларга бағишлаб ибодат қилиш учун ҳар куни ўн дақиқа вақтингизни ажратинг.
Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.