3:25

Башарий Табиатимиз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Масиҳий бўла туриб бу дунёдаги одамлардан ҳам ёмонроқ иш тутсангиз, улар қилмайдиган гуноҳни қилсангиз, кейин булар ҳақида ўйлашни истамайсиз. Бу уят. Бу ҳақида ўйлаш бизга азоб беради. Виждонимизни тирнайди. Лекин ҳар биримизнинг ичимизда ҳатто ўзимизни ҳам ҳайратга соладиган ишларни қилишга мажбур қиладиган ёмон ҳислат борлиги ҳақидаги ҳақиқатни тан олишимиз керак. Сиз ҳеч қачон ўзингиздан ҳайратга тушганмисиз? Қилган ишларингиз ҳақида мулоҳаза қилиб кўриб, “Менга нима бўлди?” – деб ўйлаганмисиз? Муқаддас Каломда бунга жавоб бўлиб, у беш ҳарфдан иборат: ГУНОҲ. Ҳар биримизнинг ичимизда қандайдир ёмон ҳислат, ёмон табиат мавжуд. Биз “табиатан қаҳр-ғазабга лойиқ инсонлармиз” (Эфес. 2:3). Гап бизнинг яхшилик қила олмаганимизда эмас. Биз яхшилик қила оламиз. Шунчаки, ёмонлик қилишдан ўзимизни тия олмаймиз.

Narrator 2 Илоҳий нуқтаи назар билан қараганда биз “бутунлай гуноҳкормиз”. Худонинг суратида яратилган бўлсак ҳам биз қоқилдик. Бутунлай бузилдик. Бутун борлиғимиз худбинлик ва бузуқликдан иборат. Довуд шундай деган: “Мана, гуноҳкор бўлиб туғилганман, онам қорнидаёқ гуноҳкор эдим” (Забур 50:7). Сизлардан кимдир ўзи ҳақида бошқа бирон нима айта оладими? Бизларнинг ҳар биримиз гуноҳга мойил бўлиб туғилганмиз. Гуноҳкорлик – бутун оламнинг мусибати. Бу ҳақда Каломда аниқ қилиб ёзилган: Ҳаммамиз қўйлардек йўлдан адашдик, ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик (Ишаё 53:6). Одамнинг юраги шунчалик айёр-ки, унинг давоси йўқ! Унинг ичидагини ким билади?! (Еремиё 17:9). Солиҳ ҳеч бир кимса йўқдир, ҳатто биронта ҳам йўқ… Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир (Римликлар 3:10, 23). Баъзи инсонлар бу аччиқ сўзларни қабул қилмайдилар.

Narrator 1 Улар атрофга назар солиб, “Бошқалар билан таққослаганда мен яхши одамман”, — дейишади. Биласизми, чўчқа ҳам шунга ўҳшаш гапни айтиши мумкин. У ҳам ёнидаги қафасда турган бошқа чўчқаларга қараб, “Мен ҳам ҳудди бошқа чўчқалардек тозаман”, — дейиши мумкин. Бироқ, инсонлар билан таққослаганда чўчқалар ёрдамга муҳтож. Худо билан таққослаганда биз инсонлар ҳам шундай ёрдамга муҳтожмиз. Бегуноҳлик меъёрлари ер юзидаги чўчқаларнинг қафасида эмас, балки самовий тахт ҳузуридадир. Худонинг Ўзи бегуноҳлик меъёридир. Биз маҳлуқмиз. Француз ёзувчиси Мишель Монтань шундай деган эди: “Ҳар қандай яхши инсон ўзининг барча фикрларини ва қилган ишларини қонун олдида тасаввур қилса, ҳаёти давомида ўн маротаба дорга осилишга лойиқ бўларди”. Бизнинг қилаётган ишларимиз жирканчли. Ҳатти-ҳаракатларимиз шавқатсиз.

Narrator 2 Истаган ишимизни қилмаймиз, қилган ишларимиз ўзимизга ёқмайди, энг ёмони, биз ўзимизни ўзгартира олмаймиз. Биз ҳаракат қиляпмиз. Ҳаракатларимиз нақадар кучли! Бироқ “Қоплон терисидаги холларни йўқота оладими? Сизлар ҳам яхшилик қила олмайсизлар, ёмонлик қилишга одатланиб қолгансизлар!” (Еремиё 13:23). Пайғамбарнинг гапига қўшилган ҳаворий шундай деган: “Башарий табиат етакчилигида фикр қилиш Худога душманликдир, чунки бундай табиат Худонинг қонунига итоат қилмайди, дарҳақиқат, иотат қилмайди” (Римликлар 8:7). Ҳалиям бу фикрга қўшилмайсизми? Ҳалиям бу ҳабарни шавқатсизлик деб ўйлаяпсизми? Агар шундай ўйлаётган бўлсангиз, даъватимни қабул қилинг. Кейинги йигирма тўрт соат давомида гуноҳ қилмасдан яшанг. Сиздан ўн йил, бир йил, ҳатто бир ой гуноҳ қилмасдан яшашни сўрамаяпман. Бор-йўғи бир кун. Шундай қила оласизми? Бир кун гуноҳ қилмасдан яшай оласизми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top