3:37

Парда кўтарилди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Исо Масиҳнинг хочга михланиши воқеасини шунчаки оддий ўқиб кетишга одатланиб қолганмиз. У ерда Исо Масиҳнинг азоб-уқубат чекиши олдидан шарманда қилинган, таҳқирланган саҳнаси ҳам бор. Уни яқинлари ва шогирдлари олдида ечинтиришди. Бу шармандали ҳолат эди. Исо нафақат одамлар кўз олдида, балки Само олдида ҳам шарманда қилинган. У қотил ва зинокорнинг гуноҳларини Ўзига олганида, қотил ва зинокорнинг шармандалигини бошидан ўтказди. Ўзи ҳеч қачон ёлғон гапирмаган бўлса ҳам, ёлғончининг азобини Ўзига олди. Ўзи ҳеч қачон алдамаган бўлса ҳам, фирибгарнинг жазосини Ўзига олди. Дунёнинг гуноҳларини Ўзига олганида, бутун дунёнинг шармандалигини ҳам Ўзига олди. Ибронийларга мактуб йўллаган муаллифнинг “Унинг ҳўрликлари” (Ибронийлар 13:13) ҳақида айтгани ажабланарли эмас. Исо хочда жиноятчининг таҳқирланиши ва шармандалигини бошидан ўтказди.

Narrator 2 Йўқ, У айбдор эмасди. У гуноҳ иш қилмади. Ҳукм қилинишга лойиқ эмасди. Лекин сиз билан мен ҳукм қилинишга лойиқ эдик, биз айбдор эдик, биз гуноҳ қилгандик. Биз хоч олдига гуноҳга бурканган ҳолда келамиз, лекин гуноҳларимизни Унинг севги чопонида (Ишая 59:17) қолдириб, “адолат ва ҳаққонийлик” (Ишая 11:5) камарини тақиб, “нажот либосига” (Ишая 61:10) ўранган ҳолда кетамиз. Чиндан ҳам, биз Масиҳнинг Ўзига бурканган ҳолда кетамиз. “Сизлар Масиҳга бурканиб олдингиз” (Галатияликлар 3:27). Унинг сиз учун зиёфат ҳозирлаши етарли эмасди. Унинг сиз учун жой бўшатиб бериши етарли эмасди. Сизнинг барча ҳаражатларингизни қоплаб бериш, бу зиёфатга келишингиз учун йўл ҳаққини тўлаш У учун етарли эмасди. У бундан кўпроғини қилди. Сиз муносиб либосда бўлишингиз учун Ўз либосини кийишингизга рухсат берди. У буни фақат сиз учун қилди.

Narrator 1 Масиҳ туфайли энди ҳаммамиз бир руҳ орқали Отамиз Худонинг ҳузурига кира оламиз. Иноятли Худойимизнинг тахтига жасорат билан яқинлашайлик. Шунда У бизга марҳамат кўрсатади, Унинг инояти зарур вақтда бизга ёрдам беради. Оқ уй олдида турган одамни тасаввур қилинг. Яхшиси, ўзингизни Оқ уй олдида турганингизни тасаввур қилинг. Сиз йўлакда туриб, тўсиқ ва майсазор орқали президент қароргоҳига тикилиб турибсиз. Чиройли кийингансиз: сочлар таралган, оёқ кийимлар артилган. Эшик томонга буриласиз. Ўзингизга ишонч ва шаҳдам қадамлар билан бормоқдасиз. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Сиз президент билан учрашиш учун келдингиз. У билан муҳокама қиладиган бир қанча юмушларингиз бор. Аввал ҳам у билан учрашишга ҳаракат қилгансиз, аммо жуда кўп тўсиқлар бунга йўл қўймаган. Аммо энди вазият бошқа, унинг ўзи сиз билан учрашмоқчи. Бу ўйлаб топилган ҳикоя.

Narrator 2 Президент билан учрашиш учун таклифнома керак. Лекин Худога келганда эса, дадил кираверинг, чунки таклифнома аллақачон берилган. У сизга эътибор берди. У сизни эшитди ва таклиф қилди. Аввал сизни ажратиб турган тўсиқ йўқолди: “Сизлар олдин Худодан узоқда эдингиз, энди эса Исо Масиҳ орқали, Унинг тўкилган қони туфайли Худога яқинлашдингиз” (Эфесликлар 2:13). Лекин бу қандай бўлиши мумкин? Бир сўз билан айтганда, кимдир пардани кўтарди. Кимдир пардани йиртиб ташлади. Масиҳнин ўлими орқали сиз билан мен учун эшикни очадиган нимадир содир бўлди. Ўша содир бўлган ҳодиса ҳақида Ибронийларга мактуб йўллаган муаллиф шундай ёзади: Эй биродарларим, Исо Масиҳнинг қони туфайли энди биз Энг муқаддас хонага дадиллик билан кира оламиз. Чунки Исо биз учун янги йўлни очиб берди. У Чодирдаги парда орқали, яъни Ўз танаси орқали ҳаёт сари етаклайдиган йўлни очди (Ибронийлар 19:19,20).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top