Narrator 1 Ассалому алайкум. Табиий қобилиятлар қанчалик яхши бўлмасин, нотўғри танланган таълим уларни йўқ қилиши мумкин. Фарзандингиз келажакда муваффақиятли тадбиркор, иқтисодчи ёки IT мутахассиси бўла олса-чи? Ривожлантиришга ва далда беришга арзийдиган митти даҳонинг 10 белгиси билан танишинг. 1. Хато қилишдан ҳайиқмаслик. Заковатлилар янги нарсаларни синаб кўришади ва таваккал қилишдан қўрқишмайди. «Агар бирор иш қилишга киришсанг, уни мукаммал бажар» руҳида хавфли перфекционизмни сингдирманг. Шундоқ ҳам ўзига нисбатан ўта талабчан бўлган бола учун бу каби кўрсатмалар зарарли бўлиши мумкин, шунинг учун унинг муваффақиятсизликларига эътибор берманг. У ҳали катта ҳаёт тажрибасига эга эмас, у ҳамма нарсани илк марта синаб кўряпти. Танқид қилиш ўрнига, ҳар қандай йўл билан илҳом бағишланг: агар бирор нима ўхшамаса — майли, кейинги сафар уддалайди.
Narrator 2 2. Жамоада ҳам, ёлғиз ҳолатда ҳам қийинчилик сезмайди — Баъзида ҳатто даҳо ёрдамга муҳтожлик сезади. У ҳамма нарсани қилишга қодир бўлиши керак: вазифаларни белгилаши, тақсимлаши, бевосита ва вакил орқали ишлаши ва керак бўлганда турли соҳалардаги барча муаммоларни гуруҳ ёрдамисиз енгиб ўтиши лозим. Болага дунёда нуқтаи назари уникидан фарқ қиладиган одамлар бўлиши мумкинлигини ва бу мутлақо нормал ҳолатлигини тушунтиринг. Ва албатта, сиз болангизни бошқалар билан таққосламаслигингиз керак: у яхшироқми ёки ёмонми фарқи йўқ, ҳар бир инсон ўз услубича яхши. 3. Юқори ҳиссий ақли билан ажралиб туради — Фарзандингиз турли одамлар билан тил топишни, стрессдан тезда халос бўлишни, зиддиятли вазиятлардан ақлли равишда чиқишни ва кескин вазиятни қандай юмшатишни биладими?
Narrator 1 Табриклаймиз, сиз даҳони тарбиялаяпсиз. Ҳиссий ақл — бу инсон ўзининг ва бошқа одамларнинг ҳис-туйғуларини ёки ниятларини аниқлашга ёрдам берадиган кўникмалар тўплами. Уни ривожлантириш учун болага нима учун у муайян ҳис-туйғуларни бошдан кечираётганини тушунишга ёрдам беринг. 4. Молиявий саводхонлик сиздан кўпроқ билимга эга — Сиз ғурра орттиришни қойиллатар эдингиз, болангиз эса ҳозирданоқ пулни тўғри сарфлай оляпти ва тезда ўз бюджетини бошқариш бўйича билимларни ўзлаштирди. Бир даҳо етишиб чиқиши учун бу кўникмаларни ривожлантириш жуда муҳимдир. Ушбу маълумотни шахсий мисол билан мустаҳкамлаш мумкин: болага унинг одатий вазифаларига кирмайдиган уй ишларини ишониб топширинг ва озгина пул билан мукофотланг. Даромад билан нима қилиш кераклигини боланинг ўзи қарор қилиши керак.
Narrator 2 5. Вақтни самарали бошқариш қобилияти — Бундай болаларда кунига 48 соат вақт бордек туюлади: ўқиш учун ҳам, спорт, қўшимча машғулотлар ва ўйин-кулгиларга ҳам вақтлари етарли. Агар бу ҳолат болангизга тегишли бўлса, уни камида қобилиятли деб ҳисоблаш учун барча асослар бор. Болалар қобилиятларини ўрганувчи психолог Натан Лейц иқтидорли болалар ўзларининг юқори самарадорликлари билан ажралиб туришини аниқлади. Меҳнатга бўлган мойилликнинг кучайиши нафақат умумий интеллектуал қобилият, балки катта ҳаётдаги муваффақиятнинг калитидир. Шундай экан, болангизда ушбу фазилатни шакллантиринг. Фарзанлари бўйича маслаҳатларимиз сизга манзур бўлса, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан кўплаб муҳим маълумотларни олишингиз мумкин.