3:20

Бу Ерда Ҳақоратланиб, У Ерда Мукофотланамиз

MP3

Narrator 1 Ундай инсонлар оқар сув бўйига ўтқазилган дарахтларга ўхшайди. Улар ўз мавсумида мевасини беради, барглари асло қуримайди. Улар неки қилса, муваффақиятга эришади. (Заб. 1:3) Ассалому алайкум қадрдон биродар. Юқорида эшитган оятингизни бугунги куннинг ояти деб қабул қилинг. Забур 1:3 оятдаги ваъда Масиҳга ишора қиладими? Бу оят “Улар неки қилса муваффақиятга эришади”, дейди. Солиҳ одам қилган ҳар бир ишида муваффақиятга эришади. Бу хом-ҳаёлми ёки чуқур ҳақиқатми? Бу ҳаётда фосиқлар гуллаб яшнайдигандек кўринади. Кўринадигина эмас, биз буни ўз кўзларимиз билан кўрамиз ва улар ҳам биз ва имонимизга ҳақоратли муносабатда бўладилар. “Сабрли бўл, мунтазир бўл Эгамизга, ғайирлик қилмагин йўлларини топганларга, фосиқ ниятларини амалга оширганларга.” (Заб. 36:7)

Narrator 2 “Такаббурлар бахтли-ку. Ёвузлар ҳам гуллаб-яшнайдилар. Мана қаранг, улар Худони синаб туриб ҳам жазодан қочиб қутулдилар” (Малаки 3:15). Бу қисман ҳақиқат. Бу дунёда шундай. Уларнинг баъзилари етарлича кайфу-сафода яшаб, бу дунёдаги жазолардан қутулиб қоладилар. Аммо эътибор қилинг, фақат бу дунёдаги жазодан қочиб қутулиш мумкин. Уларнинг охири қандай бўлиши маълум-ку?!

Бу ҳаётда кўпинча солиҳлар азоб чекади ва уларнинг яхшилигига таҳқирлаш билан жавоб қайтарадилар. “Эй Худойимиз, ахир, Сенинг номингни унутсак, … Эй Худо Сен буни билмасмидинг?! … Сен туйфайли ҳар куни ўлимга дуч келамиз, бўғизланган қўйдай бўлиб қолганмиз” (Заб. 43:21-23). Забурни ёзган одамларнинг ўзлари ҳам буни яхши билган. Биз улар билмаган нарсага қарши чиқаётганимиз йўқ. Шунинг учун ҳам Забур китобини ёзган автор, “Улар неки қилса муваффақиятга эришади,” деганда буни соддалигидан айтмаган.

Narrator 1 У бу ҳаётнинг ноаниқликлари орасидан ҳақиқий ҳаётга, ўлимдан кейинги ҳаётга ишора қилмоқда. Ана ўша ҳаётда қилган ишларимизнинг натижалари ва ҳақиқий муваффақиятлари кўринади. Ҳаворий Павлус ҳам шундай фикрлаган. Аввал, у Масиҳнинг ўлим устидан ғалабасини нишонлаб, кейин шундай дейди, “Эй ўлим, сенинг зафаринг қаерда?! … Худога шукурлар бўлсин! У Раббимиз Исо Масиҳ орқали бизга ғалаба ато қилган”. Кейин эса у шу ғалаба туфайли имонлилар қилган ҳамма ишларида муваффақият қозонишларини таъкидлайди. “Шунинг учун, эй азиз биродарларим, ҳеч иккиланмай, имонингизда маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз Исога хизмат қилишга бағишланиб, янада ғайратли бўлинглар”. Нимадир бекорга бўлмаса, у албатта муваффақият келтиради. Масиҳ бизнинг ўрнимизга қурбон бўлгани учун, қилинадиган ҳар бир яхши иш эртами кечми муваффақият келтиришига кафолат берган.

Narrator 2 “Эсингизда тутинг: хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади.” “Одамлар Мен туфайли сизларни ҳақоратлаб қувғин қилганларида, сизлар ҳақингизда ёлғон гапириб туҳмат қилганларида, бахтлисизлар! Севининглар, хурсанд бўлинглар. Сизларни осмонда буюк мукофот кутмоқда” (Матто 5:11-12). Бу ерда таҳқирланиб, у ерда мукофотланамиз. Эски Аҳддаги хом-ҳаёл бўлиб кўринган оятлар Масиҳнинг ишига ва тирилишининг ҳақиқийлигига ишора қилади. Катарина фон Шлегелнинг, “Қалбим Тинчлан” деб номланган ажойиб мадҳиясида, “Қалбим тинчлан: сенинг Масиҳинг тўлов тўлай олади. У туфайли олинган ҳамма нарсани тўлиқлигича қайтаради”, дейди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top