3:24

Худонинг бошқаруви

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Мен мусулмон оилада туғилиб ўсдим. Ёшлигимдан ота-онамдан ибрат олиб беш вақт номозни канда қилмадим. Ҳаммамизга ёшлигимизданоқ Оллоҳдан қўрқишни ва Қиёмат куни ҳақида ўргатишган эди. Мен ҳар доим ислом одатларига амал қилганман. Рўза ойида бир ой қолдирмай рўза тутурдим, Исломнинг беш устунига қатъий амал қилардим. Ҳеч қачон динимга шубҳа қилмаганман. Яхши амалларим жаннатга боришимга сабаб бўлади, деб ишонардим ва доим яхшилик қилардим. Қуръон ва ислом ҳақидаги саволларни устозларимга ва ота-онамга беришга қўрқардим. Уларни ҳафа қилиб қўймасликка ҳаракат қилардим. Аммо бир-икки марта берган саволларимга жавоб ўрнига койиш эшитганман. Шу сабаб саволларим дилимнинг тубида тахланиб ётаверарди. Номоз ўқишда давом этавердим, аммо дилимда, “Худо билан мулоқот қилишнинг ягона йўли шуми? Бундан бошқа йўли бўлса-чи?

Narrator 2 У мени эшитадими?”, деган саволлар менга тинчлик бермасди. Мактабни тугатиб Ислом Университетига ўқишга кирдим. Танлаган йўналишим, “Диншунослик” эди. Ўқиб юрган пайтларимда бошқа динлар ҳақида ўқиб ўрганишга имкониятим жуда ҳам кўп бўлди. Бир куни кутубхонадан, “Қуддусга Йўл”, деган китобни топиб олиб, ўқиш учун уйга олиб кетдим. Бу Даниялик диншунос олиманинг қаламига мансуб бўлиб, бунда Масиҳийлик ҳақидаги ўз изланишларининг самарасини ёзган эди. Унинг бошидан кечирганлари меники билан айнан бир хил эди. У Худо билан муносабатини ҳеч қандай диний одатлар, маросимлар ва бошқа усулларсиз, тўғридан тўғри ибодатда топгани мени ҳайратлантирмади. Чунки мен ҳам диний амалларимга қарамай, қалбим бўшлиғини ҳис қилардим. У инсоният худди болакай Отасининг олдига мурожат учун келгандек, Худо билан тўғридан-тўғри муносабатда бўлиши мумкинлигини тушунтирган эди.

Narrator 1 Сўнг ўз-ўзимга савол бердим, “Сен ҳам Худо билан шундай руҳий муносабатни истаган эдингми?” Университетимда Масиҳийлар ҳам бор эди. Улар доим меҳрибон ва хушфеъл эдилар. Аммо қизиғи ҳеч қачон ўз имонлари ҳақида бошқаларга тарғиб қилмасдилар. Улар билан кўришиб қолганимизда ҳам ислом ва масиҳийлик имони ҳақида гапиришдан қочардилар. Мен эса уларга дин ҳақида саволлар берганимда, улар бу жавобга имкон қадар мени ҳафа қилмайдиган жавобларни беришарди. Бир сафар улар ўз қийинчиликлари, Худога манзур бўладиган ишларда қоқилаётганлари ҳақида очиқдан-очиқ бир бирлари билан гаплашиб ўтирганларини эшитиб қолдим. Улар руҳий ўсиш йўлида бир-бирларидан далда ва маслаҳат олаётган эдилар. Уларнинг суҳбати ўша китобда ўқиганларимнинг баъзи жойларини яхшироқ тушунишимга ёрдам берди. Мен ҳам уларнинг Муқаддас Китобини ўқиб кўришга қарор қилдим.

Narrator 2 Икки йил бу китобни ўқиб ўз саволларимга жавоб топишга бўлган уринишларим натижасида, Худонинг биздан истагани савоб ишлар эмаслигини англадим. Гуноҳкор инсоннинг савоб иши ҳам Муқаддас Худонинг ҳузурида ифлос латталардек эканини англадим. Исо Масиҳ орқали инсонлар Худо билан янгича яқин муносабатга кириша олишларини тушундим. Юҳанно хушхабари шундай дейди, “Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига эса, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди. Улар на тана хоҳишидан, На эр хоҳишидан, Табиий йўл билан эмас, Балки Худодан туғилган фарзандлардир.” Мен ҳам шу йўлни танладим. Худо билан чиндан ҳам бошқача яқин муносабатни кундан кунга ҳис қилардим. Оила аъзоларимга ҳам Худонинг кўзи билан қарайдиган бўлдим. Худо уларнинг ҳам юракларида ишлади ва Ўзини уларга танитди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top