MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, агар мен бошқа имонлини ҳукм қилсам, мени ҳаётимда баъзи ўзгаришлар содир бўлади. Аввало Худо билан биргалигим бузилади, ўзимнинг кибримни намойиш қилган бўламан, ўзимни Худо томонидан ҳукм қилишга топширган бўламан ва жамоат бирлигига тўсқинлик қилган бўламан.

Танқид қилувчи руҳ ваҳший руҳдир. Муқаддас Калом шайтонни “биродарларимизни қораловчи”- деб чақиради. Худо оиласини танқид қилиш, улардан шикоят қилиш ва уларни айблаш иблиснинг ишидир.

Агар биз ҳам шундай қилсак, шайтоннинг найрангига учган бўламиз. Ёдингизда бўлсин, бошқа масиҳийлар қанчалик сизнинг фикрингизга қўшилмасалар ҳам улар душман эмаслар. Бошқа имонлиларни танқид қилиб уларга ўзимизни таққослаган вақт, биз аслида бирликни қуришимиз керак бўлган вақтдир.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан ривожлантириш учун жон куйдирайлик.” Римликларга мактубининг14 боби 19 ояти. Ғийбатни эшитишни инкор этинг.

Ғийбат бу — сиз муаммонинг ҳамда унинг ечимининг бир қисми бўлмай туриб маълумот ташишингиздир. Сиз ғийбат тарқатиш гуноҳ эканлигини биласиз, лекин сиз жамоатингизни ҳимоя қилмоқчи бўлсангиз уни тинглашдан ҳам воз кечишингиз керак.

Ғийбатга қулоқ солиш худди ўғирланган нарсага шерик бўлиш кабидир ва сиз ҳам ўша жиноятга шерик бўлгандек бўласиз. Агар бирор киши сизга ғийбат қилмоқчи бўлса, унга шундай дейишингиз мумкин: “Илтимос тўхтат! Менга буни билиш керак эмас.

Ўша инсоннинг ўзига бориб айтдингми?” Сизга ғийбат қилаётган кишилар сиз ҳақингизда ҳам ғийбат қилишлари мумкин. Уларга ишониш қийин. Агар сиз ғийбатга қулоқ солсангиз, Худо сизни бало келтириб чиқарувчи деб айтади, “Бало келтирувчилар бало келтирувчиларни тинглайдилар” Сулаймоннинг Ҳикматлари китоби 17 боби 4 оят.

Шуниси ачинарлики, Худонинг сурувида энг катта жароҳат бўрилардан эмас, балки бошқа қўйлардан келади. Павлус бундай “каннибал масиҳийлар”дан огоҳлантириб, улар жамоатни бузиш учун “бошқаларни ютиб юбориш” учун кезиб юрибдилар, деб айтади.

Муқаддас Калом бундай бало келтирувчилардан сақланиш керак деб огоҳлантиради. “Ғийбат сирни ошкор этади; шунинг учун ғийбатчига шерик бўлманг.” Сулаймоннинг Ҳикматлари китоби 20 боб 19 оят.

Кичик гуруҳлар ёки жамоатда келиб чиққан келишмовчиликни олдини олишнинг энг тез йўли, бу ғийбат қилган кишиларни топиб, уларни дарров тўхтатишдир. Сулаймон шундай деган эди: “Ёқилғи йўқлиги сабабли олов сўнади ҳамда ғийбат тўхтаса келишмовчиликлар йўқолади.” Сулаймоннинг Ҳикматлари китоби 26 боб 20 оят. Шу билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top