3:00

Ривожланиш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Ўзингизни ривожлантиринг ва қўлингиздан келганича ўрганинг. “Сен эса ҳақиқат каломини адаштирмай, тўғрилик билан ўқит, ўзингни Худога мақбул, ҳалол бир ишчи сифатида кўрсатишга ғайрат қил”- деб ёзилган 2 Тимўтийга мактубининг 2 боби 15 оятида.

Шаклингизни ривожлантириш учун ҳар қандай машқ қилишдан қайтманг ва хизмат қилиш маҳоратингизни ўткирлаштиринг. Жаннатда биз Худога абадий хизмат қиламиз.

Ҳозир эса, бу абадий хизматга ерда машқ қилиш орқали тайёргарлик кўришимиз мумкин. Худди Олимпиадага тайёрланадиган атлетлардек, биз ҳам ўша буюк кун учун машқ қиламиз: “Мусобақада жонбозлик қиладиган ҳар бир одам ҳар нарсадан нафсини тияди.

Улар фоний бир тож олиш учун, биз эса боқий тож олиш учун жонбозлик қиламиз.” 1 Коринфликларга мактубининг 9 боби 25 ояти. Биз абадий маъсулиятлар ва мукофотлар учун тайёргарлик кўряпмиз.

Бошқаларга хизмат қилиш орқали Худога хизмат қиламиз. Дунё буюкликни куч, мол-давлат, шон-шуҳрат ва мансаб билан белгилайди. Агар сиз бошқалардан хизмат талаб қилсангиз, ўзингиз бошқаларга ўрнак бўла олишингиз керак.

Лекин Исо буюкликни мансаб билан эмас, балки хизмат билан ўлчади. Худо сизнинг буюклигингизни қанча кишилар сизга хизмат қилиши билан эмас, сиз қанча кишига хизмат қилишингиз билан ўлчайди.

Бу дунёнинг буюклик ҳақидаги фикрига шунчалик қаршики, буни тушунишимиз ва амалда қўллашда кўпинча қийналамиз. Ҳаворийлар ким буюклиги ҳақида баҳслашган эдилар ва 2000 йилдан кейин, яъни ҳозир ҳам баъзи жамоатларда мансаб ва ҳокимиятга эга бўлиш учун рақобат кучлидир.

Етакчиликка оид минглаб китоблар ёзилган, аммо хизматкорлик ҳақида жуда кам китоб бор. Ҳамма бошқаришни хоҳлайди; ҳеч ким хизматкор бўлишни истамайди. Ҳаттоки масиҳийлар ҳам оддий хизматкор эмас, балки“хизматкор-етакловчи” бўлишни исташади.

Лекин Исодек бўлиш хизматкор бўлиш демакдир. У ўзини шундай атаган. Шаклингизни билишингиз Худога хизмат қилишингиз учун муҳим бўлгани каби, хизматкор қалбига эга бўлиш янада муҳимдир.

Ёдингизда бўлсинки, Худо сизни ўзингиз ҳақингизда ўйловчи эмас, балки хизмат қилиш учун шакллантирган. Хизматкор қалбига эга бўлмай туриб, сиз шаклингизни шахсий эҳтиёжларингиз учун ишлатасиз.

Шу билан бирга сиз буни баъзи эҳтиёжларингизни қондирилмаслиги учун ҳам узр сифатида ишлатасиз. Худо эса бизга биз шакллантирилмаган йўлларда хизмат қилишни сўраши орқали қалбимизни синаб кўради. Азизлар, мавзумиз шу жойда ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top