3:08

Руҳий қуролларимиз 6 қисм

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Исо Масиҳ билан шунчаки «учрашиб» турсак, ҳақиқий бағишланиш учун белгиланган

барча имтиёзлардан фойдалана олмаймиз. Бизга қулай бўлгандагина, У билан вақт ўтказа олмаймиз ва Ундан кўзлаган эзгуликларимизни олиш учунгина, У билан муносабат қура олмаймиз. Унга ўзимизни тўлиқлигича топширсак, махсус имтиёзлардан фойдаланишимиз мумкин. Хоҳлаймизми, йўқми, Самовий Шоҳликда ҳам юридик тизим ҳарақат қилади. Худованд руҳий қонунларни ишга қўйган ва биз уларни менсимай ёки уларни четлаб ўта олмаймиз. Шунчаки «учрашиб» юрибмизми ёки ўзимизни У билан мустаҳкам ришталар билан боғлаганмизми – Худованд У

билан муносабатларимиз қандайлигини билади. У билан барқарор иттифоқ тузиб, Унинг исми бизга берадиган барча ҳуқуқлардан фойдаланишимиз мумкин.

Имонлиларнинг ҳаётидаги қолган бошқа соҳаларидагидек, Исо Масиҳнинг исмидан

фойдаланишнинг ҳам, тайёр қоида ва шартлари мавжуд эмас. Муҳими – Унга ишонадиган юракка эга бўлиш, Унинг кучига ишониш ва Унинг ҳокимиятига бўйсуниш керак. Биз душман билан курашда Исо Масиҳнинг исмидан фойдаланганимизда, Худога итоаткорлик ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ёқуб мактубининг 4-чи бобида шундай айтилган: «Шунинг учун Худога бўйсунинглар, иблисга қарши туринглар ва у сизлардан қочиб кетади. Худога яқинлашинглар ва У сизларга яқинлашади. Эй, гуноҳкорлар, қўлларингизни тозаланглар! Эй, фикрида иккиланаётганлар, юракларингизни покланглар!» Масиҳнинг хизматкорлари, Устозининг манфаатлари ва меҳнатларига қай даражада бағишланган бўлсалар, Исо Масиҳнинг исмидаги руҳий кучдан шу даражада фойдаланиш ҳуқуқига эгалар.

Исмдан фойдаланиш, бошқанинг фойдаси йўлида, ҳамиша ўз манфаатларимиздан

воз кечишимиз кераклигини билдиради. Борди-ю, Худога итоат қилмасак, Исо Ма-

сиҳнинг исмини ишлатиб ҳам бўлмайди, душманга қарши туришда, ғалаба қозонишимизга ҳам умид қилишнинг ҳожати йўқ. Бизда шайтоннинг устидан ҳокимият йўқ. Биз ҳаммамиз вақти-вақти билан гуноҳ қиламиз ва нотўғри

ҳаракатларга йўл қўямиз, бироқ Худога, атайин бўйсунмаслик деганда, онгли равишда гуноҳ қилишни назарда тутаяпман. Ҳаётимиздаги қандайдир гуноҳ, Худони ҳақоратлашини билсак ҳам, ундан воз кечишни истамаймиз. Калом бизга Худога итоат этишни буюраяпти. Агар биз бор кучимиз билан Унга итоат этишга

ҳаракат қилсак, шайтон ҳар сафар ҳужум қилганида, биз ишонч билан айта оламиз: «Шайтон, сенга, Исо Масиҳ номи билан қарши тураман!»

Бу исмнинг кучи уни тўхтатади. Шайтон билан бўладиган ҳар битта жангимизни Исо Масиҳнинг номи билан олиб боришимиз зарур. Шайтон биздан қўрқмайди, лекин у Исо Масиҳнинг қонидан, Унинг исмидан, хочидан ва Худонинг сўзидан титрайди. Руҳ билан тўлган имонли шайтоннинг устидан ҳокимиятга эга, бироқ фақат Исо Масиҳнинг номи билан. Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top