3:12

Душман аста-секин ва маккорона ҳаракат қилади 3 қисм

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Биз имонликлар, юракларимизда Худонинг оловини ёқиб ва уни ўчиб қолмаслигини кузатиб туришимиз лозим. Қандай қилиб? Ўзимизга Раббийни билиш, Калом ўқиш, масиҳий дўстимиз билан суҳбатлашиш, чинакам қадрга эга бўлган ишлар қилиш имконияти – қандай барака эканини эслатиб туришимиз зарур. Худованд бизга турли хил баракалар ато этди ва буларни ёдимизда сақлашимиз, қадрламай қўйиш

даражасида, уларга ўрганиб қолмаслигимиз лозим. Ибодат ва Калом ўрганишга мўлжалланган вақтимизни ўғирлаб, шайтон бизни руҳий ҳаётимиздан маҳрум қилишга уринади. У биз Худованд билан суҳбатлашишимизни ва Унга қулоқ солишимизни истамайди, шу боис бу нарсаларга вақтимиз қолмаслиги учун

ҳамма чораларни кўради. Шунингдек, Каломни чуқур ўрганишимизга ҳам халақит беришга уринади, зеро Сўзсиз биз заиф бўлиб қоламиз.

Унинг вақтимизни ўғирлаш усулларидан бири – вақтимизни маълум бир одамларга ёки бизнинг кучимизни оладиган машғулотларга беҳуда сарфлашга мажбурлайди. У бизни, охир оқибат хафсаласи пир бўлишга олиб келадиган, югур-югурга, ҳосилсиз ва бефойда ишларга тортади. Шайтон бизни яхшилик қилиш хоҳишидан қайтаради Худога диққатингизни жамлашда ва У учун амалга ошираётган хизматингизда, доимий бўлинг, шунда бетавфиқларнинг гуллаб-яшнашини кўриб, ноумидликка тушмайсиз. Галатияликларга йўлланган мактубнинг 6-бобида айтилган: «Шу йўсинда, яхшилик қилиб, тушкунликка тушмайлик; чунки агар заифлашмасак, ўз

вақтида ўриб оламиз». Шайтон бизни осонликча ютиб юбормаслиги учун нима қилиш керак? «Мустаҳкам имон билан иблисга қарши туриш керак.

Иккита нарсага диққатингизни қаратмоқчиман: 1) чегарадан чиқишларга йўл қўйманг, чунки улар шайтонга ҳаётингиздаги эшикларни очиши мумкин; 2) шайтон сизга ҳужум қилган заҳоти, унга қарши зарба беринг. Юқоридаги оят шундай жаранглайди: «Бу дунёда биродарларингиз билан ҳам худди шундай азоблар содир бўлаётганини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар».

Нега, биз қийинчиликлардан ўтаётиб, бошқа одамларга ҳам осон эмаслигини билишимиз муҳим? Чунки шайтон бизни бурчакка ҳайдашга, ўзимизга нисбатан ачиниш ҳиссини уйғотишга ва ёлғиз биз, шу қадар кучли азоб чекаётганимизга ишонтиришга уринади. «Нега мен?», деб ўйлашнинг ўрнига, яхшиси: «Мен бу қийинчиликлардан биринчи ёки охирги бўлиб ўтаётганим йўқ», деб айтишимиз керак. Бу фикр бизни қувватлайди. Биз бошқаларнинг бахтсизлигига қувонишимиз керак, деб айтаётганим йўқ, бу билан – биз синовлардан ўтишда якка эмаслигимизни, назарда тутаяпман.

Бизга қай даражада қийин ва оғир бўлмасин, биздан ҳам кўпроқ азоб чекаётганлар бор. Ўзига ачиниб ўтириш – бу энг беҳуда машғулот. Яхшиси, шайтон ҳужумларини бошлаган заҳоти, унга қарши туриш ва руҳан заифлашмаслик лозим.

Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top