3:30

Бедор бўлинглар ва ибодат қилинглар 2 қисм

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Баъзида, бизнингча, севишга арзимайдиган одамларни ҳам, севишга ўргатиш учун, Худо-

ванднинг Ўзи бизни кўнгилсиз одамлар билан бирга қилиб қўяди. Танамизни чарчатадиган одамлар билан руҳимизни ҳолдан тойдирадиган одамларнинг ўртасида фарқ бор. Ўйлайманки, Павлуснинг орқасидан бақириб юрган чўри аёлнинг қилиқларига узоқ вақт чидаганининг сабаби, у аёлнинг ҳаракатлари қаердан илдиз отганини аниқ билишни истаган. Охир оқибат, Павлус унга бурилди-да, руҳга: «Исо Масиҳ номи билан сенга буюраман – ундан чиқиб кет!» ― деди (18-чи оят). Эъти-

бор беринг: Павлус аёлга эмас, балки у орқали ҳаракатланаётган ёвуз руҳга мурожаат этди. Айрим ҳолларда, бир инсон учун ибодат қилиб ёки ундан қурол сифатида фойдаланаётган ёвуз руҳни боғлаганимиздан сўнг, озодлик келишидан олдин, ўша одам ўзини олдингидан баттарроқ тутишни бошлайди. Нима учун?

Чунки шайтон осонликча таслим бўлишни истамайди. Павлус билан бўлган воқеада ҳам, у башорат руҳини боғлагандан сўнг, вазият барибир тўлиқ ўнгланмаганини кўрамиз. Бу воқеадан, чўрининг хўжайинлари жазавага тушдилар, чунки у ўзининг башоратлари билан хўжайинларига даромад олиб келар эди. Улар маҳаллий бошлиқларга бориб, Павлус римликларга бегона бўлган удумларни ўргатаяпти,

деб шикоят билдирдилар (Ҳаворийлар 16:21). Шундан сўнг, Павлус билан Силани уриб, қамоқхонага ташладилар.

Павлус тўғри йўл тутди, бироқ вазият янада ёмонлашди. Менимча, ҳар биримиз, Шедрах, Месах ва Обид-Негонинг ҳолатига тушган пайтимиз бўлган. Улар Худодан бошқага сажда қилишдан бош тортиб, оловда қиздирилган ўчоққа тушишга ҳам рози бўлдилар. Уларнинг қарорлари тўғри эди, лекин бу учун уларни одатдагидан кўра етти марта кўпроқ қиздирилган ўчоққа ташладилар. Лекин уларга зарар етмади. Шундан сўнг, уларни, ҳатто юқори мансабга кўтаришди. Уларни Худованд озод қилганини кўрганлар эса Худони шарафладилар (Дон 3:10-30). Ҳаворийлар китобида, Павлус билан Сила қамоқхонада бўлганларида, улар «ибодат қилиб, Худога ҳамду сано айтар, маҳбуслар эса уларни тинглар эдилар», деб айтилган.

Ушбу ҳолатни тасаввур этиб кўринг: Павлус ва Сила занжирлар билан боғланган, оёқлари қолиплар билан кишанланган ҳолда Худони мақтар ва Унга куйлар эди. Шундан сўнг, «тўсатдан шундай кучли зилзила бўлдики, ҳатто қамоқхонанинг пойдевори ларзага келди. Шу лаҳзада барча эшиклар очилди ва ҳамманинг кишанлари бўшаб қолди» (Ҳаворийлар 16:26). Ўша пайти уйқуда бўлган зиндонбанд уйғониб, қамоқдагиларнинг бирортаси қочиб кетмаганини, балки қандай нажотга эришишни сўраб, Павлус ва Силанинг олдига югуриб борганларини кўриб, ҳайратда қолди. Натижада, зиндонбанд ҳам самодан туғилди ва унинг барча уйдагилари Хушхабарни эшитиб, нажотни қабул қилдилар. Агар биз руҳда мустаҳкам бўлиб, қўлларимизни пастга тушурмасак, Худованд шайтон бизга келтирган ҳар қандай зиённи, албатта, яхшиликка айлантиради. Биз шайтонга қарши турсак ва Худога ишонсак, шайтон бизни синдирмоқчи бўлганида, тебранмай тура олсак, Худованд унинг макрли режаларини ўзига қарши ишлатади. У бизни баракалайди ва Ўзига

тегишли бўлган шарафни қозонади. Азизлар, бордию сизда ибодат эхтиёжи бўлса, dilkashradio телеграм каналимиз орқали бизга хабар юборинг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top