Салом азизлар. Бахтли инсонлар кам бўлмаса ҳам, ишонаманки қўлингизни юрагингизга қўйиб, албатта сизнинг жамоат раҳбарингиз кучли дейишингиз мумкин, шунга қарамай умуман олганда, жамоатлар биринчидан раҳбарлик савиясида “оқсайди”. Жамоатда нопрофессионал раҳбарлик орасида муносиб биродарлар йўқлиги; серҳосил олиб келадиган имонлилар бўлиши мумкин бўлган оддий жамоат қатнашчиларининг камлиги; жамоат етакчилари орасида бошқа шогирдларни ўргата оладиган шогирдларнинг йўқлиги; жонбозлик билан имонда ўсаётган ўз таъсир доирасида намуна кўрсатаётган ва бошқа одамларда “нусқа тайёрловчи” одамларнинг йўқлиги — булар ҳаммаси маҳалий жамоатнинг ҳаётий кучдан қолишининг сабабларидир.
Бу ерда бошқарувчи лавозимларда ҳаваскорлар билан биргаликда ишлашга ҳаракат қилаётган чўпон юқорида белгиланган тўсиққа дуч келади. Кўпгина ҳолларда ҳаққонийсизликда яшаётган бошқарувчилар чўпонларга ўз вақтларини қандай ўтказишни ва нима билан шуғулланишга кўрсатиб туришади. Бу хаваскор хизматчилар ибодат қилишмайди, изланишмайди, ўқишмайди, Муқаддас Китобдан оятларни ёд олишмайди. Кўпчилиги Масиҳга биронта ҳам инсонни келтиришмаган. Олдига дунёни қутқариш мақсадини қўйиб, бирорта ҳам шахсни Масиҳга келтирмай, қандай қилиб ташкилот раҳбари бўлиши мумкин – мана ўша жамоат сири. Бундай иккиюзламачиликни ҳатто дунёвийларнинг хизмат алоқаларида топа олмайсиз. Шунингдек, бундай бошқарувчи бирордарлар на насиҳат, на кўпайтиришни билишади ва буни қандай қилишни ҳам билишмайди. Бундай завқсиз келажакли касаллик бутун жамоатни енгиши тўлиқ равшан. Нима қилишни ҳаққонийларга нопоклар буюргани — бу ташкиллашган жамоатнинг энг катта гуноҳларидан бири.
Чўпон мураббийнинг вазифаси – шогирдлар тарбиялашни жамоатнинг энг муҳим хизмати, деб ҳисоблашдир. Бунинг учун уч нарса талаб қилинади:
1. Бу қарорни минбардан эълон қилиш; шогирдлар тайёрлашни хизматлар рўйхатида биринчилар қаторида қўйиш керак, деб ҳисоблаш.
2. Бу ҳақда жамоат матбуотида расмий эълон қилиш; жамоатнинг руҳий соғлигини кўрсатувчи қонунли, сонан ўлчовли мақсадларга эга бўлиш.
3. Бошқарувчилар миқёсида насиҳат бериш. Бу етакчи биродарлардан мураббий бўлишларига ўқитиш ва талаб қилишдир.
Жамоат бошқарувчилари ўқий олишлари ҳақида чўпон билиши керак. Улар ўз ҳаракатлари ҳақида ҳисоб бера олишадими, Инжилни ўрганиш тажрибасига эга бўлишга, ибодат қилишни, хушхабар етказишни ва ҳоказоларни ўрганишга тайёрми? Жамоат бошқарувчиларининг тўлиқ руҳан соғайиб кетиши — бу “қонли кураш” ишидир. Баъзан чўпонлар ҳатто ўзларининг шогирдликда бирга ишлаганларнинг ҳақиқий муносабатлари ҳақида ўйлашмайди ҳам, чунки ишловчилар ўзлари у ҳақда билишмайди. Шогирдлар жамоатни олиб бораётган янги йўналишга асосан ўзгаришга қодир бўлмаган етакчи биродарлар ён бериб, имонда ўсиб шогирдларга қўшилишлари ёки жангни давом эттиришлари керак бўлади. Бу масалада узоқ гапириш мумкин, лекин муаммо сабабларини кейинги дастурда кўриб чиқамиз. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.