“Бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар…” Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Буюк топшириққа нисбатан ўз муносабатларининг муаммаоларини қийинчилик билан ҳал қилишга ҳаракат қилаётган биродарлик кенгашлари кўпми? Уни тушунадиганлар кўпми? Ифодалай олганларчи? Ҳаттоки буни нима эканлигини ва у ҳақда қаерда ёзилгани ҳақда биладиганлар? Ўз жамоатларининг итоаткорлиги ва Худовандимиз топшириқларини амалга ошириш ҳақида айтаяпман, чунки ана шулар жамоатнинг йўналишини ва фаолиятини аниқлашади.
Агар жамоат етакчи гуруҳлари “уй бошқариш” муаммоларига эътибор берганидек, жамоат вазифасини бажариш ва фикр юритишларига ҳам шунча вақт ажратсаларгина жамоат ҳаётий кучга эга бўлади ва ҳаракатда бўлади. Биродарлар кенгашларининг кўпчилик қисми 95 фоиз вақтларини жамоат бошқарувчилари қатнашишлари талаб қилмаган жамоат-хўжалик муаммоларига бағишлашадилар. Масиҳийликнинг “улкан” муаммолари молиявий таъминлаш масалалари ва Муқаддас Китобнинг белгиланган матн қисмларини ёд олиш, сажда қилишни бир қисмини бошқа йиғилишга ўтказишни режалаштиришдан иборат.
Шуниси ғалатики, бу бемаънилик комедиясига жалб қилинганларнинг деярли ҳаммаси ундан нафратланишади. Уларга ўз йиғилишларига бориш ёқмайди; бошқарувчи бўлишдан аввал уларнинг ҳаёти ҳақиқатдан ҳам қандайдир аҳамиятга эга, деб ўйлашади. Ҳозир уларнинг иҳлослари қайтган, руҳий тушкунликка солинган – бошқарувчилик зерикарли ва бемаза ишга айланди.
Жамоатнинг ўртача етакчиси Буюк топшириқни жиддий қабул қилмайди, чунки у уни яхши ўрганмаган. Унинг қулоғида фақат Инжилни бориб ваъз қилиш киради. Бутун жаҳонга хушхабар етказиш муҳимлигини у тушунади. Хушхабарни бутун жаҳонга ёйиш унга қанчалик тааллуқлилигини пайқамайди ҳам. У Буюк топшириқни жамоатнинг кучлари билан деярли бутунлай боғлаб қўйган. Тегишли қўмита кенгаш қарорига асосан миссионерлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун фонд ташкил қилганда, у бу нарса ўзини оқлай олмайди, деб ҳисоблайди.
Ўзига хос бошқарувчи биродарлар ўзлари фараз этишларича, Буюк топшириқни бажарилишига қўлдан келганча хисса қўшишади, шу билан бирга миссионерларга кўп маблағ сарф этишга йўл қўйишади. Албатта, бунинг ҳаммаси зарур ва бусиз чет эл миссияси яшаб кетолмайди. Бироқ шуниси аниқки, уюшмадаги биродарлар Буюк топшириқни жиддий қабул қилишмайди, чунки уни шахсий ҳаёти ва хизмати билан боғлашолмайдилар. Э, ҳа, уларда имонлиларни турар жойларига бориш режалари бор ва бу режада, чамаси, хушхабар ҳақида қандайдир тадбирлар кўзда тутилган. Улар яна Нажоткорга муҳтож бўлган шахсларни қўлга киритиш учун ҳар якшанба чўпон ҳам ўзининг Инжилий тўрини ташлаши бежиз эмас, деб билишади.
Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.