Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Шогирдлик жамоат ҳаётининг марказида бўлиши керак, чунки жамоатнинг меросли “маҳсулоти” бу шогирд, деб аталган ҳосил келтирадиган имонлидир. Бу китобда биз айтган шогирдларни тарбиялаш Масиҳнинг талаби бўлган айнан ўша инжилий насиҳатдир. Бу ерда Матто Хушхабарида келтирган (28:18-20) яхши таниш бўлган Исонинг сўзлари назарда тутилади. “Исо уларга яқинлашиб, шундай деди: «Менга осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар.
Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан».
Муқаддас Китобдан келтирилган бу парча Буюк топшириққа тегишли бўлган тўртта бошқа парчани тушунтиради. Буюк топшириқни муҳимлиги устида бирорта имонли тортишолмайди. Бу топшириқ жамоатнинг кун тартибидан олиб ташланмайди. Жамоатнинг вазифаси ҳақида ҳеч қандай англашмовчилик бўлмаслиги керак. Унинг бурчи – Хушхабар айтиш, бутун жаҳонга хушхабар етказиш, осмонни тўлдириш. Жамоатнинг асосий вазифаси ҳақидаги Масиҳнинг охирги ва энг муҳим сўзлари унинг хизматини марказий ўрнидадир.
Қайта тирилгандан кейин Масиҳнинг мурожаатини Юҳанно Хушхабарининг 20-бобида топамиз: ”… Отам Мени қандай юборган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай юборяпман”; Марк Хушхабарининг 16-бобида “… Бутун жаҳон буйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарғиб қилинглар. Ким ишониб, сувда имон келтирса, нажот топади. Ишонмаган эса маҳкум бўлади”; Луқо Хушхабарининг 24-бобида эса “… Қуддусдан бошлаб барча халқлар Унинг номи билан тавба-тазарруга чақирилмоғи ва гуноҳлари кечирилиши эълон қилинмоғи ҳам лозим. Сизлар эса бу ишларга гувоҳ бўлажаксиз”; Ҳаворийлар Китобининг 1-бобида эса “Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шогирдларим бўласизлар”, деб айтилган.
Ана шу тўртта насиҳатлардан битта хулоса қилса бўлади: “Ҳамма ерларга боринг ва ҳар кимга Хушхабар айтинг. Худованд амри билан юборилган аломат ва мўъжизалар билан Худаванднинг ишини тасдиқлаб, Руҳ кучида хизмат қилинг. Ҳар кимга шахсан етказинг. Ўз уйингиздан бошланг ва бутун дунё бўйлаб Хушхабар етказинг”. Дейлик, сиз бошловчи қурувчи-пудратчилар армиясига мурожаат қилдингиз: “Уйлар қура бошланг; у уйлар мукофотга сазовор ва ажойиб бўлиши керак; Мен уларнинг қурилишларини шунақа-шунақа маблағ билан таъминламоқчиман; бутун дунё бўйлаб қуринг”. Бироқ, унутмангки, ўша қурувчи-пудратчилар буюртмангиз икир-чикирлари ҳақида кам эшитишган. Уларга тўлароқ тасвир керак, қолаверса, маҳсулотнинг техник вазифаси. Улар яна уй-жой қурилиш воситалари ва усуллари ҳақидаги билимларсиз ҳеч нарса қилиша олмайдилар. Мана шунинг учун Инжилда Маттонинг мактубидаги (28:18-20) матн Буюк топшириқнинг моҳиятини тушуниш учун шунчалик муҳим. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.