3:17

Бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар

MP3

“…Менга осмонда ҳам ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Салом азизлар. Шогирд орттириш мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Бу ёзув уч муҳим ишни бажаришга таклиф этади – боришга, чўмдиришга ва ўргатишга. Боринглар сўзи — бу келишган сифатдош мулоҳазали маънода “бораётиб” деган тушунча бўлади. Бу контексдаги амрни “сиз боришингиз керак”, деб қабул қилмаслик лозим; Масиҳ шуни фараз қиладики, бу дунёни имонга келтириш уйда ўтирувчилар учун эмаслигини шогирдлар усиз ҳам англашади.

Шундай қилиб, бу хизмат – ҳаёт йўлида бораётган ҳаммамиз учундир ва биз саёҳат қилаяпмизми ёки уйда ўтирибмизми, бунинг фарқи йўқ. Бироқ Худо бизни Яҳудияда, Самарияда ва ер юзининг чет жойларида ҳам ишлатишни мўлжаллаган, демак орамиздан кимдир барибир саёҳатга отланиши керак.

Агар боринг деган сўз — бу келишилган сифатдош мулоҳазали маънода бўлса, унда чўмдираётиб ва ўқитиб тушунтирувчи нуқтаи назарида анча кўпроқ аҳамиятга эга. Бу ерда улар асосий мазмунни билдиради. Малакали ва қўшимча иш буюрилган билан биргаликда чўмдириш ва ўргатиб деган сўзлар номланган нарсаларнинг ўзидир. Чўмдириш пайтида, албатта халқ олдида, янги чўмдирилган имонга иқрор бўлади. Буйруқлар бўйича, янги ҳаётнинг тасдиқланиши оммавий ва кўргазмалидир – мана шу сувда чўмдирилишнинг мақсадидир.

Масиҳийликда бошқаларни итоаткорликка ўргатиш доимо муҳим бўлган. Шунинг учун итоаткорликка ўргатиш — бу масиҳийларнинг англаган ҳолда кечираётган ҳаётининг энг муҳим таркибий қисми эканлигини таъкидлаш лозим. Буюк Топшириқнинг кенгайтирилган таърифи халқни чўмдириб итоаткорликка ўргатишдадир. Кейинчалик бу ҳақида батафсилроқ ўрганамиз.

Матннинг қатъий амри – ўргатмоқ, айнан шогирдларни тайёрламоқ маъносидир. Бутун жаҳонга хушхабар етказиш ва қайта тикланиш ҳамда кўпайиш учун умумжаҳонга хизмат қилиш услубийлигининг ақидаси шундай. Буюк Топшириқ кўпайишсиз бутун жаҳонга хушхабар етказишни бутунлай фалажга учраганини англатади. Исонинг аниқ амри – шогирдларни тарбиялаш – ўзи билан жамоатнинг “маҳсулоти”ни аниқлади.

Исо: “Менга янги имонга келганлар керак” ёки “Менга масиҳийлар керак” демайди, янги имонга келганлар билан масиҳийлар қайта ишлаб чиқариш билан тенглаштирилиши шарт эмас. Кўпчилик масиҳийлар руҳан ҳосилдорсиз бўлишади; кўплари Хушхабарни олиб боришни давом этишмайди. Тайёрланган шогирдлар — булар авваламбор, руҳан соғлом ва итоаткор шогирдлардир; кейинчалик улар қайта ўргатилади, баъзилари эса устоз бўладилар, ниҳоят бу нарса кўпайишга олиб келади. Шундай қилиб, шогирдлар жамоатнинг чуқур инқирозини бартараф қилишади. Устозлик сифатли “маҳсулот ва ҳосилдор ишчи кучини” ишлаб чиқаради. Жамоатга нисбатан Худонинг режаси шундадир. Раббим хизматингизни Ўзи баракаласин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top