3:14

Атрофимиздаги қувғинлар

MP3

“Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир”. (Мат.5) Салом азизлар. Қувғин ва азоб пайтлари келганида, Исо ёлғиз эмасди. Ота Уни қўриқларди ва ҳимоя қиларди. Худо томонидан юборилган фаришта Юсуфга ва Марямга қочиб кетишни амр қилди. Исонинг заминий ҳаёти вақтида иблис бир марта эмас, яна бир неча марта Унинг хочдаги ўлимига халақит қилишга уринди.

Иблис васваса, ибронийларнинг бебошлиги, диний раҳбарларнинг манманлиги орқали ҳаракат қиларди, ниҳоят, инкор этиш руҳидан фойдаланиб Исони фарёд қилишга мажбур этди: У “Тангрим, Тангрим, нега Мени ташлаб қўйдинг?” – деб фарёд қиларди. (Матто 27:46).

Лекин Ота-Худонинг Исога нисбатан севгисига тўсқинлик қилишга ҳеч қандай куч ва таъқиблар топилмади. Масиҳ, шубҳасиз, Ўз кўзлаган мақсадига эришди. Мана ўша кундан бошлаб то ҳозирга қадар иблис ўз нафратини Жамоатга – Масиҳнинг ердаги жисмоний Танасига сочади. Ёруғ оламда Масиҳ издошларининг истисносиз ҳар бирида ўзининг хизмати мавжуд. Ўйлаб кўринг-а, сизга ишониб топширилган хизматни бажаришингизнинг уддасидан чиқа олмаслигингиз учун иблис сизга нисбатан қандай ҳийла-найрангларини қўллайди?! Доимий васвасаларми? Йўлдаги ҳалокатлар, бахтсиз ҳодисалар, турли фожеаларми? Худо сизни етаклаётган ҳақиқат йўлидан адаштирувчи қарорларми? Сизнинг оила аъзоларингиз, атрофдагиларингиз, синфдошларингиз, бирга хизмат қилаётган ҳамкасбларингиз, давлат бошқарувчиларининг қилаётган қувғинларими?

Исо ҳали ёш экан, ўша пайтларданоқ иблис Уни – нафақат Уни балки бошқаларни ҳам – йўқ қилмоқчи бўлган. Қадимги Аҳдни ўқир эканмиз, иблис бир неча бор худди ўша биргина усулни қўлламоқчи бўлганига осонгина ишонч ҳосил қилиш мумкин. Ибтидо Китобининг 37-бобини ўқинг. Унда иблис орқали Юсуфнинг ҳасадгўй акалари уни ўлдиришга қилган ҳаракатларини ва Мисрда Исроил миллатининг пайдо бўлишини олдини олиш учун қандай тўсқинлик усулларини қўллаганларини билиб оласиз. Чиқиш Китобининг 1 ва 2-бобларини ўқинг ва оёққа тураётган иброний халқини ҳамда Исроилнинг бўлажак Нажоткори – янги туғилган Мусони иблис қай тарзда йўқ қилиш мақсадида фиръавндан қандай фойдаланганлигини кузатинг.

1 Шоҳлар 17 ва 18-бобларида иблис айиқдан, шердан, филистларнинг паҳлавони Гўлиётдан ва ҳатто Довуд исмли болакайни ўлдирмоқчи бўлиб, Худо томонидан мўлжалланган ва Исонинг туғилишига сабаб бўлувчи шажарани тўхтатиш мақсадида Исроил шоҳидан фойдаланади.

Эстер Китобида иблис ёшгина ва гўзал Эстерни ўлдиришга ҳаракат қилишда ва шу йўл билан Исроилнинг қолган уруғини йўқ қилиш мақсадида муртад Амандан фойдаланади. Дониёр Китобининг 3-бобини ўқинг ва иблис учта яҳудий йигитларини – Седрах, Мисхақ ва Авденагони ўлдириш учун Навуходнасор шоҳидан қандай фойдаланганини билиб олинг. Сўнгра Дониёр Китобининг 16-бобини ўқинг ва ҳаддан ошган золим амалдорлар ва шоҳ Даро ҳукмдорлари ёшгина Дониёрни таъқиб қилганларини кузатинг. Раббим сизни Ўз паноҳида асрасин. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top