3:42

Синовлар пайтида донолик

MP3

Narrаtor 1 Ассалому алайкум сабрли биродар. Ҳозироқ бажонудил сизлар билан ўрганганларимизни баҳам кўрамиз. Ёқуб 1:4 оятдан ҳар қандай вазиятда ҳам сабр қилишни ўрганиш ҳақида ўқиганимиз ёдингиздадир. Қийинчиликлар пайтида энг муҳим ва фойдали қадам бу – Худога юз буриш, бўлаётган муаммоларга Худонинг назари билан қараш эди. Иккинчи қадам нималигини биласизми? Бу ҳақида Ёқуб 1 боб 5 оятда шундай деган, “Агар бирортангизга донолик етишмаса, Худодан сўранг, У беради. Чунки сўраганларнинг ҳаммасига Худо саховат билан, беминнат беради.” Бундай пайтда биз ўз донолигимизга суяна олмаймиз. Шундай пайтларда руҳий заковатимиз етишмаётганини ҳис қилсак, албатта Худога юз буришимиз керак. Қийинчиликлар пайтида шундай иш тутган ҳар бир Худонинг фарзандини Худонинг Ўзи саҳийлик билан тақдирлайди. Худованд ўрганадиган ва Унга қулоқ соладиган ҳар бир фарзандидан мамнун бўлади.

Narrаtor 2 Донолик ҳаммамизга ҳам керак. Айниқса, синовлар пайтида доноликка эҳтиёжимиз яна ҳам кўпаяди. Муқаддас Калом ҳаётимизда учрайдиган сон-саноқсиз саволларнинг ҳаммасига ҳам жавоб бермайди. Худонинг Каломи бизга муаммоларга берадиган жавобимиз ҳақида умумий принципларни ўргатади. Ҳар куни пайдо бўладиган муаммоларга ўша принципларни қўллашимиз керак. Айнан шунинг учун ҳам бизга донолик керак. Руҳий донолик бу Худонинг таълимотини кундалик вазиятларга қўллашдир. Бу иккинчи қадам. Ёқуб 1:6-8 оятлар бизга шундай дейди, “Шу боис умидингизни фақатгина Худога боғлаб, имон билан сўранг. Иккиланманг, чунки Худога сидқидилдан ишонмаган киши гўё денгиз тўлқинига ўхшайди, шамол қайси томонга эсса, тўлқин ўша томонга қараб йўналади. Бундай одам Эгамиздан бирор нарса оламан деб умид қилмасин. У Худога таянмагани учун ҳаётида беқарор, ўзгарувчан бўлади.”

Narrаtor 1 Бу оятда айтилишича, биз Худога имон билан ҳеч иккиланмасдан яқинлашишимиз керак. Биз Худованд бизни севишига, бизга ғамхўрлик қилишига ва Унинг учун имконсиз нарса йўқлигига ишонишимиз керак. Агар Унинг қудратига шубҳа қиладиган бўлсак, синовлар пайтида барқарор туришга умид қилмасак ҳам бўлади. Шундай пайтларда қанчадир вақт биз Унинг ғамхўрлигига ишониб тинчланамиз, аммо бироз вақтдан кейин Худованд биз ҳақимизда унутиб қўйгандек туюлади. Шундай қилсак, биз худди бир кўтарилиб, бир тушадиган денгиз тўлқинига ўҳшаб қоламиз. Бир пайдо бўлиб кейин тушиб кетадиган имон Худони улуғламайди. Юқоридаги оятга қарайдиган бўлсак, доноликнинг манбаи – Худо. Доноликни эса ибодат билан оламиз. Уни Худонинг ҳар бир фарзанди олиши мумкин. Худо уни бизга ҳеч қандай таъна қилмай беради. Унга эга бўлишнинг ягона шарти – имон билан, шубҳа қилмай сўрашдир.

Narrаtor 2 Демак, қийинчилик пайтида тўғри қарорлар қила олиш учун Худонинг донолигини имон билан иккиланмай сўраш бу йўлдаги учинчи қадам ҳисобланади. Кейинги 9 оятга диққатингизни қаратинг: “Ночор аҳволдаги биродар Худонинг назарида юксак эканлигидан хурсанд бўлсин.” Бир қараганда 9-11 оятларда худди бошқа мавзуда гапирилаётгандек туюлади. Бироқ, Ёқуб синовларга бошқа томондан қараб, уларга мисоллар келтиряпти. Ҳар қандай одам камбағалми, бойми ҳаётий синовлардан руҳий фойда олиши мумкинлиги ҳақида гапиряпти. Масалан, бир биродар хўрланган, талаби қондирилмаган ва тушкунликда бўлса, доим Худонинг Шоҳлигида Исо Масиҳ билан бирга меросхўр эканлигидан шодланиши мумкин, дейди. Маълумотларимиз сизга ёқса, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан бундан ҳам қизиқ маълумотларни топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top